Rustam posho masjidi
Рустам пошо масжиди (туркча: Рüстем Паşа Cамии) – Туркиянинг Истанбул шаҳри, Фотиҳ тумани, Таҳтакале маҳалласи, Миср бозори яқинида жойлашган Усмонли масжиди. Султон Сулаймон И даврида Усмонли империясининг бош вазири бўлган Рустам пошо номи билан аталадиган ушбу бино Усмонли империяси меъмори Хўжа Синон томонидан лойиҳалаштирилган ва тахминан 1563-йилда қуриб битказилган.
| Масжид | |
| Рüстем пошо масжиди (олдинги планда) | |
| Мамлакат | |
| Истанбул | Фотиҳ тумани |
| Манзил | Таҳтакале маҳалласи, Миср бозори яқинидаги Ҳасıрcıлар Çаршиси |
| Координаталар | 41°01′03″Н 28°58′07″Э / 41.01750°Н 28.96861°Э |
| Масжид тури | Масжид |
| Меъморий услуб | Усмонли меъморчилиги |
| Меъмор | Хўжа Синон |
| Бинокорлик | 1561—1563 |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Қурилиш материали | гранит, мармар |

Тарихи
Рустам пошо
Рустам пошо масжиди Усмонли императори меъмори Хўжа Синон томонидан садр вазир Рüстем Пошо учун лойиҳалаштирилган. Рüстем пошо, Сулаймон И ва Ҳüррем Султоннинг қизи Миҳримаҳ Султоннинг турмуш ўртоғи бўлиб, 1544—1553 ва 1555—1561-йилларда садр вазир (Европада бош вазирга ўхшаш лавозим) бўлиб хизмат қилган[1][2].
Рустам пошо мамлакатда бир қатор муҳим биноларни, жумладан, диний мактаблар, масжидлар ва бошқа иншоотларни қурдириб, фойдаланишга топширган. 1561-йилда пошо ўлимидан олдин Истанбулда ўзининг сўнгги масжидини қурдиришни истаган[3].
Сулаймон И вазир Рустам пошонинг вафотидан кейин масжид лойиҳасини Усмонлиларнинг бош меъмори Мимар Синонга топширган[4]. Рустам пошо масжиди Синоннинг кўплаб масжидлари орасида о'зининг дабдабали безатилганлиги, кошинли ички кўриниши билан бошқа масжидлар орасида энг яхшиси ҳисобланади. Масжид қурилишида фойдаланилган Изник кошинлар Рустам пошо томонидан нафис гул нақшларини ишлаш билан машҳур бўлган сарой дизайнери Кара Меминга буюртма қилинган бўлиши мумкин[5].
Тарихи
Бугунги кунга қадар Рустам пошо масжидини ўрганиш йўлида қилинган саъй-ҳаракатлар масжидга оид ҳужжатларнинг етишмаслиги ёки вақф ҳужжатининг йўқлиги сабаб самарасиз якунланган. Мичаэл Д. Wиллиснинг Изник кошинларни ўрганиш давомида олинган таҳлиллари кошинлар 1555-йилга тегишли эканлигини ко'рсатади[6]. Бошқа манбаларга кўра, кошинларнинг баъзилари 1561-йилда Рустам пошо вафотидан кейин ишланган бўлиши ҳам мумкин[7]. Леслиэ Мерал Счиcк томонидан келтирилган бирламчи манбаларнинг сўнгги таҳлиллари масжид 1561—1563-йилларда қурилганлигини кўрсатади. Бинонинг қурилиши режаси 1561-йилга, ер сотиб олиш бўйича ҳужжатлар эса 1562-йилга тўғри келади[4].
Масжиддан фойдаланиш
Рустам пошо масжиди дастлаб жума масжиди сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, бу маълумот Сулаймон И нинг ферманида (унинг масжид қурилишига буйруқ берган император буйруғи) қайд этилган[4]. Кино саноатида яқин кунларда ишлаб чиқилган филмлардан бирида ҳам айнан шу маълумотдан фойдаланилган[8]. 2021-йилда олиб борилган кенг қамровли реставрациядан сўнг Рустам пошо масжиди мусулмонларнинг намозни адо этишлари учун яна қайта очиб қўйилди.
Архитектураси
Ташқи кўриниши
Масжид баланд айвонда, гумбазли дўконлар мажмуаси устида қурилган бўлиб, уларнинг ижара ҳақи масжид мажмуасини молиявий қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Бурчаклардаги тор, бурилишли ички зинапоялар кенг ҳовлига кириш имконини беради[9].
Ички кўриниши
| Мимар Синан, Рüстем Паша Мосқуэ, Истанбул, 1561-63, Смартҳисторй[10] | |
Бинонинг ички қисмида галереялар мавжуд бўлиб, улар шимолий ва жанубий қисмдаги устунлар ҳамда уларнинг орасида жойлашган кичик мармар таянчлар билан мустаҳкамланган[9].
Галерея
-
Изник кошинлар
-
Рустам пошо масжиднинг ғарбий кўча томондан кўриниши
-
Масжиднинг жамоат тўпланадиган ҳудудидаги Изник кошинлар
-
Рустам пошо масжидининг Изник кошинлари
-
Рустам пошо масжидининг Изник кошинлари
-
Рустам пошо масжидининг кириш қисмида жойлашган Изник кошинлар
-
Рустам пошо масжидининг кириш қисмида жойлашган Изник кошинлар
-
Рустам пошо масжидининг ички кўриниши
-
Рустам пошо масжиди гумбази
-
Рустам пошо масжидининг Каъбан безаб турувчи Изник кошинлари
-
Рустам пошо масжидининг Изник кошинлари
-
Рустам пошо масжидининг Изник кошинлари
-
Рустам пошо масжидининг Изник кошинлари
-
Рустам пошо масжидининг Изник кошинлари
-
Рустам пошо масжидининг İзник кошинлари
Манбалар
- ↑ Cасале, Гианcарло (2006). "Тҳе Оттоман Администратион оф тҳе Спиcе Траде ин тҳе Сихтеэнтҳ-Cентурй Ред Сеа анд Персиан Гулф". Жоурнал оф тҳе Эcономиc анд Соcиал Ҳисторй оф тҳе Ориэнт 49 (2): 170–198. дои:10.1163/156852006777502081. ИССН 0022-4995. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/25165138.
- ↑ Каwтҳарани, Wажиҳ (2018). "Тҳе Оттоман Танзимат анд тҳе Cонститутион". АлМунтақа 1 (1): 51–65. дои:10.31430/алмунтақа.1.1.0051. ИССН 2616-8073. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/10.31430/алмунтақа.1.1.0051.
- ↑ „Виcе анд Виртуэ: Тҳе Рустем Паша Мосқуэ ас а Мастер Трибуте“. медиакрон.бc.эду. 2022-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-май.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Счиcк, Леслиэ Мерал (1990). "А Ноте он тҳе Датинг оф тҳе Мосқуэ оф Рüстем Паṣа ин İстанбул". Артибус Асиаэ 50 (3/4): 285–288. дои:10.2307/3250073. ИССН 0004-3648. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/3250073.
- ↑ наме=":13"
- ↑ Wиллис, Мичаэл Д. (1987). "Тилес фром тҳе Мосқуэ оф Рüстем Паşа ин İстанбул". Артибус Асиаэ 48 (3/4): 278–284. дои:10.2307/3249874. ИССН 0004-3648. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/3249874.
- ↑ Рогерс, Ж. М. (1982). "Тҳе Стате анд тҳе Арц ин Оттоман Туркей Парт 1. Тҳе Стонес оф Сулеймание". Интернатионал Жоурнал оф Миддле Эаст Студиэс 14 (1): 71–86. дои:10.1017/С0020743800026593. ИССН 0020-7438. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/163335.
- ↑ Алтинйилдиз, Нур (2007). "Тҳе Арчитеcтурал Ҳеритаге оф Истанбул анд тҳе Идеологй оф Пресерватион". Муқарнас 24: 281–305. дои:10.1163/22118993-90000120. ИССН 0732-2992. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/25482464.
- ↑ 9,0 9,1 Фреэлй, Блуэ Гуиде Истанбул
- ↑ „Мимар Синан, Рüстем Паша Мосқуэ, Истанбул, 1561-63“. Смартҳисторй ат Кҳан Аcадемй. 2014-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-январ.
Адабиётлар
- Атасой, Нурҳан. Изник: Тҳе Поттерй оф Оттоман Туркей Пецопоулос: . Лондон: Алехандриа Пресс, 1989. ИСБН 978-1-85669-054-6.
- Cарсwелл, Жоҳн. Изник Поттерй. Лондон: Бритиш Мусеум Пресс [1998], 2006. ИСБН 978-0-7141-2441-4. .
- Деннй, Wалтер Б.. Изник: Тҳе Артистрй оф Оттоман Cерамиcс. Лондон: Тҳамес & Ҳудсон, 2004. ИСБН 978-0-500-51192-3.
- Фароқҳи, Сураияҳ. Субжеcц оф тҳе Султан: Cултуре анд Даилй Лифе ин тҳе Оттоман Эмпире. И.Б. Таурис, 2005. ИСБН 1-85043-760-2.
- Фреэлй, Жоҳн. Блуэ Гуиде Истанбул. W.W. Нортон & Cомпанй, 2000. ИСБН 0-393-32014-6.
- Неcипоğлу, Гüлру. Тҳе Аге оф Синан: Арчитеcтурал Cултуре ин тҳе Оттоман Эмпире. Лондон: Реактион Боокс, 2005. ИСБН 978-1-86189-253-9.
- Рогерс, Ж.М.. Синан: Макерс оф Исламиc Cивилизатион. И.Б. Таурис, 2007. ИСБН 978-1-84511-096-3.
- Деннй, Wалтер Б.. Тҳе cерамиcс оф тҳе Мосқуэ оф Рüстем Паша анд тҳе энвиронмент оф чанге. Неw Ёрк: Гарланд, 1977. ИСБН 0-8240-2684-5.
- Счиcк, Леслиэ Мерал (1990). "А ноте он тҳе датинг оф тҳе Мосқуэ оф Рüстем Паṣа ин İстанбул". Артибус Асиаэ 50 (3/4): 285–288. дои:10.2307/3250073.
- Wиллис, Мичаэл Д. (1987). "Тилес фром тҳе Мосқуэ оф Рüстем Паşа ин İстанбул". Артибус Асиаэ 48 (3/4): 278–284. дои:10.2307/3249874.
Ҳаволалар
- „Рüстем Паса Мосқуэ“. АрчНет. 2016-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-ноябр.
- 160 пҳотограпҳс ин галлерй, ПБасе
- 360 дегреэ панорамиc виэw оф тҳе мосқуэ интериор (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-12 санасида архивланган), 3дмеканлар.