Зиёсферада исми Рустамбек ва фамилияси Абдуллаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.


Рустамбек Самиғович Абдуллаев (1947.13.12, Тошкент) – мусиқашунос, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2002). Санъацҳунослик фанлари доктори (1997), профессор (2001). Самиғ Абдумаевш ўғли. Тошкент консерваториясини тугатган (1970), шу ерда педагог (1969-йилдан). Санъацҳунослик институтида илмий ходим (1975-йилдан), бўлим мудири (1993-йилдан), Тошкент театр ва рассомлик санъати институти проректори (1985-1987), „Бойсун баҳори“ очиқ фолклор фестивали директори (2002). Илмий ишлари катта ашула, ўзбек ва Ўрта Осиё халклари мусиқа фолклори, замонавий мусиқа маданияти масалаларига бағишланган („Марказий Осиё маросим мусиқаси“, Т., 1994, рус тилида; „Бойсун мусиқа маданияти“, Т., 2005 ва бошқалар). „Ўзбек мусиқаси тарихи хрестоматияси“ (Т.Соломонова билан бирга, М., 1981, 1983, рус ва ўзбек тилларида) каби ўқув қўлланмалар муаллифи. Халқаро илмий анжуманлар қатнашчиси[1].

Рустамбек Абдуллаев

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил