Рустем Максович Клупов – совет ва рус аскари, ҳарбий разведкачи, полковник. Россия Федерацияси Қаҳрамони[1].

Рустем Клупов
Асл исми Рустем Максович Клупов
Таваллуди 1963-йил 27-октябр
Баку
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Хизматдаги йиллари 1981-йилдан ҳозиргача
Унвони Полковник
А. А. Дорофеэв, Р. М. Клупов ва Третяков. Майкоп 2.1.14.

Биография

Рустем Клупов 1963-йил 27-октябрда Бокуда туғилган. 1981-йилдан бошлаб Қуролли Кучлар сафида хизмат қилган. 1985-йилда В. И. Ленин номидаги Тошкент Олий қўшма қуролли қўшинлар қўмондонлик билим юртини тамомлаган.

Афғонистон, Шимолий Кавказ ва Москва ҳарбий округларида ҳарбий хизматни ўтаган.

1990-йилларнинг ўрталарида 131-алоҳида моторли милтиқ бригадаси (Майкоп) разведка бошлиғининг ёрдамчиси бўлган. Биринчи Чечен уруши пайтида Чеченистон Республикаси ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар иштирокчиси (1995-йилда Грознийга янги йил ҳужуми пайтида 131-мотоўқ бригадасининг 3-ротасини бошқарган) бўлади. Кўпгина ҳарбий ҳаракатларда мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатган.

2000-йилда Россия Қуролли Кучларининг Қўшма қуроллар академиясини тамомлаган. Шимолий Кавказ ҳарбий округида ҳарбий хизматни давом эттирган. Кейин у Москва ҳарбий округига ўтказилади. 2002—2004-йилларда 20-гвардия бирлашган қуролли армияси разведка бошлиғи (Воронеж), 2004-йил феврал ойидан бошлаб Москва ҳарбий округи разведка бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

2004-йилда Россия Қуролли Кучлари Бош штабининг Ҳарбий академиясига ўқишга кириб, уни 2006-йилда тамомлаган. 2006-йил июл ойида Россия Қуролли Кучлари Қўшма қуроллар академиясининг разведка бўлими бошлиғи лавозимига тайинланади. 2007-йилдан 2009-йилгача Россия Қуролли Кучлари қуруқликдаги қўшинлари разведка бошқармаси бошлиғи бўлган. 2009-йил ноябр ойидан бери Жазоир давлатида хизмат сафарида бўлиб, оиласи билан бирга Москвада яшайди.

Рустем Клупов 2022-йил октябр ойида „Россия дезинформацияси ва ташвиқотини тарқатишда иштирок этгани“ учун Канада санкциялари рўйхатига китилган[2][3].

Санкциялар

Клупов 2022-йил 14-октябрда Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Қримнинг ноқонуний босиб олиниши туфайли Канаданинг санкциялар рўйхатига „дезинформация тарқатувчи россиялик ташвиқот агенти[4]“ сифатида қўшилган.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Указ № 1359 от 12.09.1996
  2. ↑ „В санкционные списки Канады вошли Машков, Певцов и Канделаки“ (ру). Радио Свобода. 2022-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-октябр.
  3. ↑ Глобал Аффаирс Cанада. „Регулатионс Амендинг тҳе Спеcиал Эcономиc Меасурес (Руссиа) Регулатионс“. ГАC (2022-йил 9-август). 2022-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-октябр.
  4. ↑ Публиc Wоркс анд Говернмент Сервиcес Cанада Говернмент оф Cанада. „Cанада Газетте, Парт 2, Волуме 156, Нумбер 22: Регулатионс Амендинг тҳе Спеcиал Эcономиc Меасурес (Руссиа) Регулатионс“. газетте.гc.cа (2022-йил 26-октябр). 2023-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.

Адабиётлар

  • Краснодар Қизил Байроқ: Ҳарбий йўлнинг 90 йиллиги (9-моторли милтиқ дивизияси, 131-Омсбр, 7-ҳарбий база) / таҳрирланган. Л. С. Рудяка, маслаҳатчи генерал-маёр А. А. Дорофеэв . – Майкоп : „Сифат“ МЧЖ, 2009-йил. – 419 б. – ИСБН 978-5-9703-0221-7 . – 228, 229-бетлар.

Ҳаволалар