Рута (Рута) — тошбақатол оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Кўп йиллик ўт ва чала бута. 60 га яқин тури бор, асосан, Ўрта денгиз атрофида учрайди. Барги 2—3 марта пацимон қирқилган, кетма-кет жойлашган. Гуллари сарғишяшил, майда, тўпгули рўваксимон. Меваси думалоқ кўсак. Қуритилмаган П. заҳарли бўлиб, ёқимсиз ҳиди бор. Қуритилган гуллари атиргул ҳидини эслатади. Ер устки қисми таркибида эфир мойи (0,1—0,15%), рутин ва бошқа моддалар бор. Доривор ўсимлик сифатида ўстирилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил