Рутҳ Армер (1896-йил 26-май — 1977-йил 29-август) — Калифорниялик абстраксионист рассом, ўқитувчи, санъат коллексионери[1][2]. Унинг санъати Сан-Франсиско замонавий санъат музейи ва Сан-Франсиско тасвирий санъат музейлари коллексияларида сақланади[3][4][5].

Рутҳ Армер
Таваллуди 26-май 1896-йил
Вафоти 29-август 1977-йил(1977-08-29)
(81 ёшда)
Сан-Франсиско
Таълими Калифорния тасвирий санъат мактаби
Касби рассом, коллектор
Турмуш ўртоғи Жосепҳ Бранстен

Ҳаётининг дастлабки даври ва таълими

Рутҳ Армер 1896-йил 26-майда Калифорниянинг Сан-Франсиско шаҳрида туғилган[6]. У Калифорния тасвирий санъат мактаби ва Ню-Ёркдаги тасвирий ва амалий санъат мактабида ўқиган. Ню-Ёркда бўлганида у Санъат талабалари лигасида Георге Беллоwс, Роберт Ҳенри, Кеннетҳ Ҳаес Миллер ва Жоҳн Слоан каби нуфузли америкалик рассомлардан таҳсил олди[7].

Фаолияти

Армер Сан-Франсисконинг энг машҳур абстракционистларидан бири сифатида қабул қилинди[8]. У Кливленд санъат музейида, 1936 ва 1939-йилларда Сан-Франсиско санъат музейида ҳамда 1972 ва 1975 йилларда Сан-Франсискодаги Қуай галереясида шахсий кўргазмаларини ўтказди.

У пейзажлар, портретлар ва абстракт асарлар чизган. Унинг санъатига Калифорнияда яшаш тажрибаси таъсир кўрсатди ва унинг мавзуси Калифорния чўли ва Сан-Франсиско шаҳар манзараларини ўз ичига олди. Армер Ню-Ёркдаги Тасвирий ва амалий санъат мактабида Георге Беллоwс, Роберт Ҳенри, Кеннетҳ Миллер ва Жоҳн Слоан қўл остида таҳсил олган. У 1933-йилдан 1940-йилгача Сан-Франсиско санъат институти деб номланувчи Калифорния Тасвирий санъат мактабида расм ва бошқа фанлардан дарс берган[9][10]. Фаолияти давомида у Окленд музейида ҳам ишлаган. Кейинроқ директорлар кенгашида ишлаган. Ўқитувчиликдан нафақага чиққандан сўнг, у вақтини Сан-Франсискода ўзининг студиясида расм чизишга бағишлади[11].

Шахсий ҳаёти

У Сан-Франсисколик бой бизнесмен ва санъат коллексиячиси Жосепҳ М.Бранстенга турмушга чиққан эди. Бранстен хотинидан узоқроқ яшади ва 1980-йилда 79 ёшида вафот этди[12][13].

Манбалар

  1. ↑ „Рутҳ Армер | Смитҳсониан Америcан Арт Мусеум“ (эн). америcанарт.си.эду. Қаралди: 2024-йил 25-январ.
  2. ↑ „Рутҳ Армер Смитҳсониан Америcан Арт Мусеум“ (эн). америcанарт.си.эду. Қаралди: 2024-йил 25-январ.
  3. ↑ „Армер, Рутҳ“ (эн-УС). СФМОМА. Қаралди: 2024-йил 25-январ.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Рутҳ Армер“. www.сфмома.орг. Сан Франcисcо Мусеум оф Модерн Арт. Қаралди: 2019-йил 30-июл.
  5. ↑ „Рутҳ Армер“. Фине Арц Мусеумс оф Сан Франcисcо (2018-йил 21-сентябр). Қаралди: 2019-йил 30-июл.
  6. ↑ „Рутҳ Армер“. Смитҳсониан Америcан Арт Мусеум. Қаралди: 2019-йил 30-июл.
  7. ↑ „Рутҳ Армер - Артист“. Аскарт. 2024-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-июл.
  8. ↑ Рян, Беатриcе Жудд (Марч 1959). "Тҳе Рисе оф Модерн Арт ин тҳе Бай Ареа". Cалифорниа Ҳисториcал Соcиэтй Қуартерлй 38 (1): 5. дои:10.2307/25155221. 
  9. ↑ „Рутҳ Армер“. Қаралди: 2019-йил 30-март.
  10. ↑ „Рутҳ Армер“. Спенcер Ҳелфен Фине Арц. 2019-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-июл.
  11. ↑ Арт анд Артист. Беркелей, CА: Университй оф Cалифорниа Пресс, 1956 — 1-бет. 
  12. ↑ „Бранстен Беқуэст: А Cултурал Легаcй“. Университй Арт Мусеум Беркелей Арчиве. Қаралди: 2019-йил 30-июл.
  13. ↑ „Рутҳ Армер | Смитҳсониан Америcан Арт Мусеум“ (эн). америcанарт.си.эду. Қаралди: 2024-йил 25-январ.

Ҳаволалар