Рууд Броод (1962-йил 19-октабрда туғилган) — голландиялик футбол мураббийи, охирги марта АДО Ден Ҳаагни бошқарган собиқ футболчи ҳисобланади.

Рууд Броод
Броод ин 2014
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рууд Броод
Таваллуд санаси 1962-йил 19-октябр (1962-10-19) (64 ёш)
Таваллуд жойи Горинчем, Нетҳерландс
Амплуаси Мидфиэлдер
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
СВW
Унитас
1973—1983 Фееноорд
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1983—1985 Фееноорд 0 (0)
1985—1987 РБC 68 (17)
1987—1989 Ден Босч 64 (5)
1989—1990 Wиллем ИИ 22 (1)
1990—1998 НАC 153 (10)
Бошқарган клублари
1997—2004 НАC (ёутҳ cоач)
2004—2006 Ҳелмонд Спорт
2006—2007 Ҳераcлес
2008—2012 РКC
2012—2013 Рода ЖC
2014—2015 НЕC
2015—2018 ПСВ (ассистант манагер)
2019 НАC
2020—2022 АДО Ден Ҳааг
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футбол карераси

Ўйинчи

Броод Горинчемда туғилган. „Унитас“ ҳаваскор жамоасидан „ Фееноорд“ ёшлар академиясига қўшилганидан сўнг, Брод „Фееноорд“нинг катта жамоасига кира олмади. Кейин у РБC (1985—1987), ФC Ден Босч (1987—1989), Виллем ИИ Тилбург (1989—1990) ва НАC Бреда (1990—1998) клубларида хизмат қилган.

Ден Босч билан у 1987—1988-йилги Эредивизи мавсумида 7-ўринни эгаллади ва Ринус Мишелснинг Евро-1988 учун дастлабки таркибидан жой олди. Афсуски, у Евро 1988 чемпионлигини қўлга киритган якуний таркибга туша олмади.

Менежер

У аввалроқ Ҳелмонд Спорт, НАC Бреда иккинчи жамоаси, Ҳераклес Алмело, РКC Wаалwижк ва Рода ЖC Керкраде жамоаларини бошқарган. У 2014-йилда қуйи лигага тушиб қолган НЕCга менежер этиб тайинланди ва дарҳол клубни Эредивизияга қайтарди. 2015-йилнинг ёзида у ПСВ Эйндховенда Филипп Кокунинг ёрдамчиси бўлди.

Бошқарув унвонлари

Клуб

РКC Wаалwижк

  • Эрсте дивизияси (1): 2010–11

НЕC

  • Эрсте дивизияси (1): 2014–15

Манбалар