Ryazan
Рязан — Россия Федерациясидаги шаҳар, Рязан вилояти маркази. Ока дарёси бўйида. Йирик пристан. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 533,1 минг киши (1998). Машинасозлик (станоксозлик, "Тяжпрессмаш", "Рязселмаш") и.ч. бирлашмалари, автомобил агрегатлари, автомобил аппаратураси, электрон приборлар, ҳисоблашаналитик машиналар, иситиш приборлари, нефтни қайта ишлаш, кимёвий тола, картонрубероид здлари, қурилиш материаллари и.ч., озиқ-овқат, енгил ва ёғочсозлик саноати корхоналари ишлаб турибди. 2 илмий тадқиқот институти, 4 олий ўқув юрти, 3 театр, тарихиймеъморий музейқўриқхонаси, бадиий музей, И.П.Павлов уймузейи бор. Р. йилномаларда биринчи марта 1095-йилдан тилга олинган. Дастлаб Рязан князлиги маркази Р. деб аталган ва ҳозирги Р.дан 50 км жан.шарқса бўлган. Шаҳар 1237-йилда мўғуллар томонидан вайрон қилинган. ХИВ аср ўрталарида князлик маркази Переяславл—Рязанский шаҳрига кўчирилган (бу князлик 1521-йилда Москва давлати таркибига қўшилди). Шаҳар 1778-йилдан Рязан деб атала бошлаган. 1778—1929-йилларда Рязан губерняси маркази. ХИХ аср ўрталарида Р.да чўян қуйиш ҳамда ёғ корхоналари ва бошқа қурилган. 1929—30 йилларда Р. Москва вилояти округ маркази, 1937-йилдан вилоят маркази. Меъморий ёдгорликлардан Кремл ансамбли таркибида: Христорождественский (ХВ аср, ХИХ аср), Архангелский (ХВИ аср), Успение (ХВИИ аср) соборлари, Архиепископ палаталари (ХВИИ аср), Спас монастири мажмуи (ХВИИ— ХВИИИ асрлар), ХВИИ асрга оид бир қанча черковлар, классик услубдаги бинолар, касалхоналар (ХИХ аср бошлари), савдо расталари (ХИХ асрнинг биринчи ярми) ва бошқа сақланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |