С&П Глобал Инc. (2016-йилгача МcГраw Ҳилл Финанcиал, Инc., 2013-йилгача эса Тҳе МcГраw–Ҳилл Cомпаниэс, Инc) – бош офиси Ню-Ёрк шаҳрининг Манҳаттан туманида жойлашган Америка аксиядорлик корпорацияси. Компания асосан молиявий маълумотлар ва таҳлил соҳасида фаолият юритади. У С&П Глобал Ратингс, С&П Глобал Маркет Интеллигенcе, С&П Глобал Мобилитй, С&П Глобал Сустаинабле1, С&П Глобал Cоммодитй Инсигҳц ва CРИСИЛ компанияларининг бош компанияси ҳисобланади. Шунингдек, С&П Доw Жонес Индиcес қўшма корхонасининг асосий улуш эгасидир. „С&П“ қисқартмаси „Стандард анд Поор’с“ сўзларидан олинган[1][2].

С&П Глобал Инc.

55 Wатер Стреэтдаги бош офис
Собиқ номи
  • МcГраw–Ҳилл, Инc. (1964–1995)
  • Тҳе МcГраw–Ҳилл Cомпаниэс, Инc. (1995–2013)
  • МcГраw Ҳилл Финанcиал, Инc. (2013–2016)
Тармоғи Молиявий хизматлар
Статус Очиқ аксиядорлик жамияти
Биржа листинги
Қачон асос солинган 1917 (108 йил аввал) (1917)
Жойлашуви 55 Wатер Стреэт, Ню-Ёрк, АҚШ
Ҳудудий хизмати Бутун дунё
Асосчи(лари)
Президенти Мартина Чеунг
CЕО Мартина Чеунг
Маҳсулот(лар)и Молиявий маълумотлар ва таҳлиллар
Даромади АҚШ$14,2 миллиард (2024)
Операцион фойдаси АҚШ$5,58 миллиард (2024)
Бойлиги Decrease АҚШ$60,2 миллиард (2024)
Капиталлаштириш Decrease АҚШ$33,3 миллиард (2024)
Соф фойдаси АҚШ$3,85 миллиард (2024)
Ишчилар сони 42 350 (2024)
Шўба корхоналари
Вебсайти спглобал.cом
Тил(лар)и Инглиз тили

Тарихи

С&П Глобал компаниясининг тарихи 1888-йилга бориб тақалади. Ўша йили Жамес Ҳ. МcГраw Америcан Жоурнал оф Раилwай Апплианcес (Америка темирйўл ускуналари журнали)ни сотиб олган эди. У кейинчалик бошқа нашрларни ҳам қўшиб бориб, 1899-йилда Тҳе МcГраw Публишинг Cомпанй номли ўз нашриётини ташкил этади. Шу билан бир пайтда, Жоҳн А. Ҳилл ҳам техник ва саноат соҳасига оид бир неча журналлар нашр этган ва 1902-йилда Тҳе Ҳилл Публишинг Cомпанй номли ўз нашриётини очган.

1909-йилда ўзаро манфаатларини билган бу икки тадбиркор ҳамкорлик қилишга қарор қилади ва ўз нашриётларининг китоб бўлимларини бирлаштириб, Тҳе МcГраw–Ҳилл Боок Cомпанйни ташкил этади. Бу янги корхонада Жоҳн Ҳилл президент, Жамес МcГраw вице-президент лавозимида ишлаган. 1917-йилда ҳар иккала нашриётнинг қолган қисмлари ҳам бирлаштирилиб, якуний шаклда Тҳе МcГраw–Ҳилл Публишинг Cомпанй ташкил топган[3].

Ташкилий тузилма

С&П Глобал ўз фаолиятини бозор йўналишларига қараб олти асосий бўлинма орқали ташкил этган[4]:

С&П Глобал Ратингс

С&П Глобал Ратингс – мустақил инвестиция тадқиқотлари ва рейтинг хизматларини тақдим этади. У турли молиявий воситалар ва инвестиция инструментлари бўйича рейтинглар беради ҳамда уларнинг ишончлилиги ва хавф даражасини баҳолайди.

С&П Глобал Маркет Интеллигенcе

С&П Глобал Маркет Интеллигенcе — кўп активли синфлар бўйича реал вақт режимидаги маълумотлар, тадқиқотлар, янгиликлар ва таҳлилларни тақдим этувчи етакчи платформа. Унинг мижозлари қаторига институционал инвесторлар, инвестицион ва тижорат банклари, суғурта компаниялари, инвестиция маслаҳатчилари, бойлик бошқарувчилари, йирик корпорациялар ва университетлар киради.

Унинг таркибига кирувчи шўба компаниялар ва брендлар қуйидагилар: Cапитал ИҚ, Эвиэwс, Жоурнал оф Cоммерcе, Панжива, Глобал Инсигҳт.

С&П Доw Жонес Индиcес

С&П Доw Жонес Индиcес 2012-йил июл ойида ташкил этилган бўлиб, индексга асосланган тушунчалар, маълумотлар ва тадқиқотлар бўйича дунёдаги энг йирик глобал манба ҳисобланади[5]. У С&П 500 ва Доw Жонес Индустриал Авераге каби машҳур индексларни ишлаб чиқади[6].

Бугунги кунда С&П Доw Жонес Индиcес 830 000 дан ортиқ индексларни ҳисоблайди, 575 та глобал ЭТФ (биржада савдо қилинадиган фонд) учун асосий кўрсаткичларни эълон қилади, дунё бўйича 1,5 триллион доллардан ортиқ индексланган активлар учун „ДНК“ ролини бажаради[7] .

С&П Глобал Cоммодитй Инсигҳц

Бош офиси Лондонда жойлашган С&П Глобал Cоммодитй Инсигҳц – бу хомашё, энергетика, нефт-кимё, металлар ва қишлоқ хўжалиги бозорлари бўйича маълумотлар ва нарх мезонларини тақдим этувчи глобал ташкилотдир. Унинг офислари 15 дан ортиқ шаҳарларда жойлашган бўлиб, улар орасида йирик энергетика марказлари — Лондон, Токио, Дубай, Сингапур, Хюстон, шунингдек халқаро бизнес марказлари — Сан-Паулу, Шанхай ва Ню-Ёрк ҳам бор.

С&П Глобал Мобилитй

С&П Глобал Мобилитй — Cарфах, Маркет Сcан, Полк Аутомотиве Солутионс ва бошқа автомобил бозорига оид брендларнинг бош компанияси[8]. 2025-йил апрел ойида С&П компанияси Глобал Мобилитй бўлинмасини мустақил аксиядорлик жамиятига ажратиб чиқиш режасини эълон қилган[9].

Компания президентлари

Манбалар

  1. ↑ Мартин, Тимотҳй W. „МcГраw Ҳилл Мовес Доwнтоwн, Сайс Гоодбе то Намесаке Буилдинг“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (2015-йил 8-июл). Қаралди: 2015-йил 14-июл.
  2. ↑ „СПГИ 2024 Аннуал Репорт (Форм 10-К)“. У.С. Сеcуритиэс анд Эхчанге Cоммиссион (2025-йил 11-феврал).
  3. ↑ „Абоут Ус: Cорпорате Ҳисторй: Тҳе Фоундатион“. 2007-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 26-май.
  4. ↑ „С&П Глобал & ИҲС Маркит мергер“. С&П Глобал.
  5. ↑ Рооней, Бен „Стоcкс энд михед афтер лате-дай реcоверй“. CННМоней. 2024-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 25-октябр.
  6. ↑ Леисинг, Маттҳеw.. „МcГраw–Ҳилл, CМЕ Гроуп Старт С&П Доw Жонес Индиcес Вентуре“. Блоомберг (2012-йил 2-июл). Қаралди: 2013-йил 6-декабр.
  7. ↑ „Доw слидес море тҳан 500 поинц, С&П 500 cлосес лоwер ин шарп селл-офф Тҳурсдай: Ливе упдатес“. CНБC (2024-йил 19-июл).
  8. ↑ „Рейнолдс анд Рейнолдс, Cарфах симплифй сервиcе ҳисторй уплоад проcесс“ (эн). www.аутонеwс.cом. Қаралди: 2025-йил 29-июн.
  9. ↑ Бутлер, Петер; Пинкертон, Кеитҳ; Реинстеин, Деннис (2006). "Тҳе Гуиделине Публиcлй Традед Cомпанй Метҳод анд тҳе Маркет Валуэ оф "Инвестед" Cапитал: Шоулд Маркет Валуэ оф "Стакеҳолдер" Cапитал бе тҳе Аппроприате Референcе?". Бусинесс Валуатион Ревиэw 25 (2): 78–82. дои:10.5791/0882-2875-25.2.78. ИССН 0897-1781. ҳттпс://дои.орг/10.5791/0882-2875-25.2.78. 

Ҳаволалар