Этилбензол, С6 -Н5СН2СН3ароматик углеводород, бензол ҳосиласи; рангсиз суюқлик. Суюқланиш температураси —95°, қайнаш температураси 136,2°, зичлиги 867 кг/м3, Сувда оз эрийди, кўпгина органик эритувчилар билан аралашади. Ҳаводаги Этилбензол буғининг консентрацияси 50 мг/м3дан ошмаслиги керак. Стирол олишда, шунингдек, мотор ёнилғиларига қўшимча сифатида қўлланади.