Adolat sotsial-demokratik partiyasi
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Ўзбекистон „Адолат“ социал-демократик партияси („Адолат“ СДП) – Ўзбекистондаги сиёсий партиялардан бири бўлиб, 1995-йил 18-февралда партия таъсис қурултойида тузилган. Шу куннинг ўзида дастури ва устави қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган.
Ўзбекистон „Адолат“ социал-демократик партияси | |
|---|---|
| Етакчи | Робахон Махмудова |
| Ташкил этилган | 1995-йил 18-феврал |
| Штаб квартиралари | Тошкент (Ўзбекистон) |
| Қонунчилик палатасидаги ўринлар |
10 / 120 (И чақириқ)
24 / 150 (ИИ чақириқ)
20 / 150 (ИИИ чақириқ)
24 / 150 (ИВ чақириқ) |
| Вебсайт | [1] |
Партия аъзоларининг умумий сони 2024-йил 24-июл ҳолатига 1 104 283 нафарни ташкил этади. Улардан 595 минг 208 нафари ёхуд 54 фоизи хотин-қизлар, 430 минг 689 нафари ёки 39 фоизи ёшлар ҳиссасига тўғри келади. Бизнинг „адолатчилар“ 8 минг 131 та бошланғич партия ташкилоти сафида бирлашган.
Ҳозирги кунда партиянинг ҳудудий кенгашлари сони 14 тага, маҳаллий кенгашлар 209 тага етган. Қурултой – партиянинг олий органи. У партия Сиёсий кенгаши томонидан камида 5 йилда бир марта чақирилади. Сиёсий кенгаш доимий ишловчи раҳбарий органидир. „Адолат“ СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фраксияси 24 нафар депутатдан ташкил топган. Фраксия раҳбари – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Зуҳра Аметовна Ибрагимова. "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетаси партиянинг нашрий органи ҳисобланади. Бош муҳаррир – „Адолат“ СДП Сиёсий Кенгаши раисининг ахборот ва ижтимоий коммуникациялар бўйича ўринбосари Ислом Ҳамзаевич Ҳамроев.
Партия етакчиси
Партияни 2024-йил 20-январдан Робахон Анваровна Махмудова бошқариб келмоқда. Робахон Махмудова 1958-йил 9-ноябрда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида зиёлилар оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983-йилда Тошкент давлат университетининг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1976-йилдан Фарғона вилоят судининг котиби вазифасидан бошлаган. 1979-1983-йилларда Фарғона шаҳар 1-сонли Давлат нотариал идорасининг нотариуси, 1983-1987-йилларда Фарғона вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 1987-1990-йилларда Фарғона вилоят партия қўмитасининг йўриқчиси, 1990-1999-йилларда Фарғона вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 1999-2001-йилларда Фарғона вилоят судининг судяси, 2001-2004-йилларда Фарғона шаҳар судининг раиси, 2004-2008-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судяси, 2008-2013-йилларда Фарғона вилоят судининг раиси, 2013-2017-йилларда Фарғона юридик коллежининг ўқитувчиси вазифаларида ишлаган. 2017-2020-йилларда Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири, 2020-йил январ ойидан Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимларида фаолият олиб борган. 2020-2024-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган.
Партия етакчиси тажрибали ҳуқуқшунос сифатида қонун устуворлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ярашув институтини такомиллаштириш борасида самарали фаолият юритиб келмоқда.
140 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалар, судялар учун 10 га яқин услубий қўлланмалар муаллифи ҳисобланади. 2020-йилда „Фидокорона хизматлари учун“ ордени билан тақдирланган. Биринчи малака даражали судя.
"Адолат" нинг мақсад ва вазифалари
Партиянинг бош мақсади – Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий-демократик, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш ва пировардида, Ўзбекистонни жаҳонда ривожланган мамлакатлар сафидан мустаҳкам ўрин олишига муносиб ҳисса қўшиш.
Партиянинг ғоявий негизини социал-демократиянинг 3 асосий принсипи: сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий адолат ташкил этади. Қонун устуворлигини таъминловчи адолатли ижтимоий муносабатлар ўрнатилгандагина одил жамият қуриш мумкин бўлади. „Адолат“ партияси ушбу йўналишдаги ишларни бажаришни ўзининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди. Партия электоратининг асосий қисми бўлган ижтимоий соҳа вакилларининг ижтимоий иродасини намоён этишга интилади, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади, ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлайди, меҳнат ва барқарор ҳаёт муҳозафасини таъминлайди.
„Адолат“ социал-демократик партияси ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:
- ҳуқуқий демократик давлат қуриш;
- мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш;
- Ватанга содиқ хизмат қилиш;
- адолатли фуқаровий жамият қуриш;
- сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий демократия талабларига ҳамда мамлакатимизда яшаб турган барча миллат ва элатларнинг орзу-умидларига монанд шарт-шароит юзага келтиришга ҳисса қўшиш.
Партиянинг амалиётга татбиқ этилган лойиҳалари
"Биз коррупсияга қаршимиз!" – аҳолининг барча қатламлари орасида, айниқса, ёшларда коррупсияга қарши муросасиз кураш маданиятини кучайтиришдир. Коррупсия билан курашиш нафақат давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза этиш тузилмаларининг вазифаси, балки бутун жамиятнинг бурчи ҳисобланади.
Жамиятда коррупсияга нисбатан мутлақо тоқацизлик маданиятини шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва кенг оммага етказиш борасида самарали ишларни ташкил қилишни партия ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Ўзбекистон „Адолат“ СДП томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар доирасида умумтаълим мактаблари (шунингдек, ихтисослаштирилган, махсус мактаблар) ўқувчилари онгига коррупсиянинг жамият ривожига салбий таъсирини содда ва тушунарли қилиб етказиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий билимларини ўстириш, коррупсияга қарши нафрат туйғусини уйғотиш мақсадида "Коррупсия – ёшлар тасаввурида!" иншолар танловини ўтказди. Унда республика бўйича 8642 та умумтаълим мактабидан 445 мингдан ортиқ ўқувчи ўз иншоси билан иштирок этди.
"Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" – партия Сайловолди дастурида илгари сурилган вазифалар доирасида соғлом авлодни тарбиялашда соғлиқни сақлаш ўрни, таъсири ва мас’улиятини ошириш, соғлом бола тарбиясида маҳалла ва ижтимоий тузилмаларнинг таъсирини янада юксалтириш учун тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда ҳар ҳафтада бир маҳаллада аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб келади. "Тиббий маданият-соғлом жамият сари" шиори остида 2023-йил давомида 698 та маҳаллада тиббий кўриклар ўтказилган.
"Адолатли жамият олимларга таянади" – илмий фаолиятнинг афзалликларини ёшларга етказиш ва уларни илмий изланишларга йўналтириш, илмий изланиш олиб бораётган олимлар ва иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёш изланувчиларни етук олимлар атрофига бирлаштириш, мамлакатимиз илм-фанининг халқаро миқёсдаги ўрнини ошириш бўйича мавжуд бўлган имкониятларни аниқлаш ва таклифлар тайёрлаш, изланувчи олимларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантиришга кўмаклашишдан иборат.
Лойиҳа доирасида Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида партия сайловолди дастуридаги ғоялардан келиб чиқиб тадбирлар ўтказилади. Натижада партия сафига ёш олим ва олималар қўшилиб, жамиятдаги мавжуд муаммолар ечими юзасидан фикрлар олиш бўйича экспертлар гуруҳлари шакллантирилади.
"Тозалик йўлида бирлашайлик!" – фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик ҳиссини ошириш, хусусан, уларни кўнгилли равишда, ҳашар йўли билан атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлашга сафарбар этиш, юрт ободлиги йўлида аҳолини бирлаштириш, ёшлар тарбиясида тозалик орқали тиббий маданиятни шакллантириш учун ишлаб чиқилди.
Партия томонидан атроф-муҳитни асраб авайлаш, тоза сақлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, лойиҳа доирасида "Энг тоза маҳалла", „Энг тоза кўча“, „Энг тоза хонадон“ каби танловлар ташкил этиляпти.
"Саховат-беназир қадрият" – кам таъминланган оилаларга партия фаолларидан томонидан хайрия тадбирлари ташкиллаштирилиб, 500 мингга яқин фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди. Хайрия тадбирлари кенг кўламда ташкил этилиб ногиронлиги бўлган шахслар хонадонига борилди, партиянинг ҳар бир туман ва шаҳар Кенгаши иштирокида биргина Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан 13 та ҳудудда 30 га яқин ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинди, уларнинг мурожаатлари тингланди.
Дори-дармон, моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларга 15 миллион сўмга яқин ҳомийлик кўмаги топширилди. Аҳамиятли жиҳати партиянинг ушбу хайрли ташаббуси туман, шаҳар ҳокимликлари, иқтисодиёт ва молия бўлимлари, тиббиёт бирлашмалари, саховатпешаларни бирлаштирди. Бу борада тизимли ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш борасида фикрлар алмашилди.
"Ватан келажаги ёшлар қўлида!" – ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, улар орасидан иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш, глобаллашув жараёнида ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни янада кучайтириш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшларнинг фаоллигини ошириш, лойиҳа доирасида ўтказиладиган тадбирлар орқали аҳолининг кенг қатламига партия мафкураси ва ғояларини тарғиб қилишдан иборат.
"Бир адолатчи –юз аёлга ҳимоячи" – хотин-қизларни турли хил тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоялаш масалалари, гендер тенглигига оид тегишли турли мавзуларда "Аёлларни зўравонликдан асрайлик!", „Янги Ўзбекистонда гендер тенглик масалаларига янгича ёндашув“, „Аёл борки, олам мунаввар!“, „Сизга эҳтиром, азиз аёллар“ мавзуларида ўрганишлар, телекўрсатувлар, давра суҳбатлари ва бошқа туркум тадбирлар амалга оширилди.
2023-йил давомида 1 минг 580 та учрашув ва давра суҳбати, 108 минг 616 нафар хотин-қиз индивидуал мулоқот ўтказилди. Шунингдек, хотин-қизларнинг 10 минг 515 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ҳамда 2 минг 987 нафарига моддий ёрдам, 677 нафарига кредит олишига кўмаклашилди.
Суҳбатлар давомида тадбирларга жалб қилинган 210 минг нафардан ортиқ хотин-қизга ҳимоя ордерини бериш тартиблари тушунтирилди ва 200 нафар зўравонликка учраган аёлга ҳимоя ордери олиб беришга эришилди. Касб-ҳунар ўрганишни хоҳлаган 3 минг нафар хотин-қизни касбга йўналтириш ишлари олиб борилди. Шу учрашувлар жараёнида хотин-қизлар учун тиббий кўриклар ҳам ташкил этилиб, 20 мингдан ортиқ хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди.
"Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур!" – партия фаоллари, маҳаллий депутатлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан умумтаълим мактабларда синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашларнинг даврийлиги, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари ўрганилиб келиняпти.
"Депутат ва ёшлар" – ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик гуруҳларининг йиғилишлари кун тартибига ёшлар муаммолари билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш, ёшларга оид ишлаб чиқилаётган қонунлар лойиҳаларига ёшлар таклифларини олиш тизимини шакллантириш ва қабул қилинган қонунларни чуқур ўрганишни тарғиб қилишдан иборат.
Мазкур лойиҳа доирасида 2023-йили 606 та ёшлар ва депутатлар учрашуви ташкил этилиб, 30 минг нафар ёшни қамраб олишга эрилишди.
"Бир ойда бир иш ўрни" – вақтинча ишсиз, ёрдамга муҳтож оилалардаги фуқаролар, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар доимий иш ўрни билан таъминлаш чора-тадбирлари партиянинг асосий йўналишлардан бирига айланган.
Республиканинг барча ҳудудий кенгашлари фаоллари ва депутатлари кўмагида 2023-йил давомида жами 705 нафар ёш, 1 минг 475 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди.