СҲЕРАБАД ОАСИС
Жанубий Ўзбекистондаги тарихий манзарани кузатишда Карлова университети ва Термиз давлат университети тарихчи олимлари Чехия-Ўзбекистон жамоаси ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқотлари натижасида Карлова университети профессори Ладислав Станч[1] ва Петра Тушловалар томонидан ёзилган китоб. Ушбу нашр Европа минтақавий тараққиёт жамғармаси томонидан „Ижодкорлик ва мослашувчанлик ўзаро боғлиқ дунёда Европа муваффақиятининг шартлари“ лойиҳаси амалий натижаси ҳисобланади. Ушбу тадқиқотлар 2008-2011 йилга қадар ўтказиб келинди[2].
| Асл номи |
СҲЕРАБАД ОАСИС Траcинг Ҳисториcал Ландсcапе ин Соутҳерн Узбекистан ЛАДИСЛАВ СТАНČО ПЕТРА ТУŠЛОВÁ (эдс.) CҲАРЛЕС УНИВЕРСИТЙ |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Ладислав Станч, Петра Тушлова |
| Мамлакат | Чехия |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Илмий-оммабоп |
| Нашр этилган санаси | 2019 |
| Нашриёт | КАРОЛИНУМ ПРЕСС |
| ИСБН | 978-80-246-3902-4 |
Китобда асосан Ўзбекистоннинг жанубий қисми ҳисобланган Сурхондарё вилояти ҳудуди табиий шароитларии, иқлими, географияси, сувлари, иқлим шароитларини тасвирлайди. Турли хил услублар ва дастлабки ишлов натижалари асосида сунъий йўлдош тасвиридан антропоген хусусиятлари аниқланганлиги, топографик хариталардан антропоген хусусиятлар кўрсатилганлиги, дала маълумотларининг ҳисоботлари, фазовий маълумотлар, замонавий қабристонларнинг археологияси ҳақида маълумотлар келтирилган. Ушбу илмий нашрда олдинги адабиётларни баҳолаш ва олдинги тадқиқотлар билан солиштириш таҳлиллари орқали Шеробод воҳасининг деҳқончилик шароити, дала қоплами, кўриниш таснифлари ҳақида маълумот олиш мумкин.
Китобда Қулугшатепа, Горинтепа, Шиштепа, Айритепа, Талашкантепа, Пачмактепа, Ялангўкўтатепа ҳудуларининг жойлашуви ҳақида фазовий маълумотлар, шаклланиш жараёнлари, вужудга келиш даври, сабаби таърифлари, ирригация тизимлари маълумотлари баён қилинади. Қазишмалар жараёнида аниқланган турли хил сопол буюмлар ўз даврининг ноёб маданиятлари, ўша даврларда яшаган одамларнинг этник жиҳатларини, анъаналарини, қадриятларини, диний қарашларини, яшаш шароитлари ҳақида маълумот беради.
Китоб Прагадаги Карлова университети томонидан 2019 ва 2021-йилларда [3] нашр этилган ва 495 саҳифадан иборат. Илмий нашр асосан кенг илмий жамоатчилик, ўқитувчилар, магистрантлар, докторантлар учун мўлжалланган [4].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.аcадемиа.эду/39808691/СҲЕРАБАД_ОАСИС_Траcинг_Ҳисториcал_Ландсcапе_ин_Соутҳерн_Узбекистан
- ↑ Ладислав Станч, Петра Тушлова. Илмий-оммабоп нашр (инглизча), 2019 — 495-бет. ИСБН ИСБН 978-80-246-3902-4.
- ↑ ҳттпс://каролинум.cз/эн/боокс/станcо-шерабад-оасис-траcинг-ҳисториcал-ландсcапе-ин-соутҳерн-узбекистан-24638
- ↑ ҳттпс://www.амазон.cом/Шерабад-Оасис-Ҳисториcал-Ландсcапе-Узбекистан/дп/8024639025