Sovet Sotsialistik Respublikalari Ittifoqi
Совет социалистик республикалари иттифоқи (СССР ёки Совет Иттифоқи) — собиқ Россия империяси ҳудудининг катта қисмида 1922—91-йилларда мавжуд бўлган давлат. СССРни ташкил этиш тўғрисида деб аталган Шартнома (1922-йил)га мувофиқ, унинг таркибига халқларнинг хоҳиш иродасига зид равишда Россия (РСФСР), Украина (УССР), Беларус (БССР), Закавказе республикалари [ЗСФСР; 1936- йилдан иттифоқдош республикалар — Озарбайжон (Озарбайжон ССР), Арманистон (Арманистон ССР), Гуржистон (Гуржистон ССР), кейинчалик — 1925-йил Ўзбекистон (Ўзбекистон ССР), Туркманистон (Туркманистон ССР), 1929-йил Тожикистон (Тожикистон ССР), 1936-йил Қозоғистон (Қозоғистон ССР), Қирғизистон (Қирғизистон ССР), 1940-йил Молдавия (Молдавия ССР), Латвия (Латвия ССР), Литва (Литва ССР) ва Эстония (Эстония ССР) киритилган.
| Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи Союз Советских Социалистических Республик | |||||||||
| |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||||
| Шиори Пролетарии всех стран, соединяйтесь! Бутун дунё пролетарлари бирлашингиз! | |||||||||
Мадҳия
| |||||||||
Совуқ уруш давридаги Совет Иттифоқи | |||||||||
| Пойтахти | Москва | ||||||||
| Тил(лар)и | давлат тили: рус тили; ҳудудий тиллар: | ||||||||
| Дини | секуляр давлат (де-юре) атеистик (де-факто) | ||||||||
| Пул бирлиги | Совет рубли (СУР) | ||||||||
| Майдони | 22,402,200 км2 (1-ўрин) | ||||||||
| Аҳолиси | 286,730,819 киши (1989) (3-ўрин) | ||||||||
| Бошқарув шакли | Федерал марксистик-ленинчиликка асосланган бир партияли социалистик республика | ||||||||
| Етакчилар | |||||||||
| - 1922–1924 (биринчи) | Владимир Ленин | ||||||||
| - 1924–1953 | Иосиф Сталин | ||||||||
| - 1953 | Георгий Маленков | ||||||||
| - 1953–1964 | Никита Хрушчёв | ||||||||
| - 1964–1982 | Леонид Брежнев | ||||||||
| - 1982–1984 | Юрий Андропов | ||||||||
| - 1984–1985 | Константин Черненко | ||||||||
| - 1985–1991 (сўнгги) | Михаил Горбачёв | ||||||||
| Тарих | |||||||||
| - 1917-йил 7-ноябр | Октябр инқилоби | ||||||||
| - 1922-йил 30-декабр | Тузилиш шартномаси | ||||||||
| - 1924-йил 31-январ | Биринчи конституция | ||||||||
| - 1936-йил 5-декабр | Иккинчи конституция | ||||||||
| - 1939–1940-йиллар | Ғарбга кенгайиш | ||||||||
| - 1941–1945-йиллар | Улуғ Ватан уруши | ||||||||
| - 1956-йил 25-феврал | Десталинизация | ||||||||
| - 1977-йил 9-октабр | Сўнгги конституция | ||||||||
| - 1988–1991-йиллар | Суверенитетлар паради | ||||||||
| - 1991-йил 19–22-август | Август тўнтариши | ||||||||
| - 1991-йил 8-декабр | Беловеж битимлари | ||||||||
| - 1991-йил 22-декабр | Расмий тугатилиш | ||||||||
20-йилларнинг бошларидан, айниқса, В. И. Лениннинг вафотидан кейин мамлакат раҳбарияти орасида ҳокимият учун кескин кураш бошланди. Раҳбарликнинг авторитар усуллари қарор топиши, И. В. Сталин шу усуллардан фойдаланиб, яккабошчилик ҳокимияти режимини кучайтириб борди. 1921-йилда бошланган янги иқтисодий сиёсат (НЕП) 20-йилларнинг ўрталарида тўхтатилиб, сўнг мамлакатни жадал индустриялаш ва қишлоқ хўжалигини зўрлаб коллективлаштириш (жамоалаштириш) сиёсати бошлаб юборилди. Коммунистик партия давлат тузилмасини тўла-тўкис ўзига бўйсундириб олди. СССР Республикалари байроғи (қаранг Совет Иттифоқи Коммунистик партияси). Мамлакатни тез модернизациялаш ва бошқа мамлакатлардаги инқилобий ҳаракатни қўллаб-қувватлашни мақсад қилиб қўйган қатъий марказлаштирилган ва ҳарбийлаштирилган тоталитар ижтимоий тузум вужудга келди. Бошланган оммавий қатағонлар 1934-йилдан кейин авж олдирилди ва жамиятнинг барча табақаларини қамраб олди; миллионлаб бегуноҳ одамлар қамоққа ташланди, отилди, сургун қилинди (қаранг Репрессия). Давлат ва жамият ҳаёти тор доирага солиб қўйилди, бепоён мамлакатдаги барча ишлар марказдан тузиб бериладиган режа асосидагина юритиладиган бўлди, ўта мафкуралашган коммунистик тизим қарор топтирилди, демократик тамойиллар оёқ ости қилинди, суд тизими бедодлик асосига қурилди. 30-йилларнинг охирида мустабид давлатнинг ташқи сиёсати кескин ўзгартирилди, халқаро жамоа хавфсизлиги йўлидан қайтилди. 1939-йил Совет-Олмон битимлари тузилди, унга биноан бир йил ичида Ғарбий Украина ва Ғарбий Беларус, Болтиқбўйи мамлакатлари, Бессарабия ва Шим. Буковина СССР таркибига қўшиб олинди. СССР томонидан бошланган совет-фин уруши (1939.30.11 — 1940.12.3) совет империясининг халқаро обрўсига путур етказди (СССР Миллатлар иттифоқидан чиқариб юборилди). 1941-йил Олмония шартномаларни бузиб, Совет Иттифоқига қўққисдан ҳужум қилди. Урушга аҳолиси қарийб 6,5 млн. бўлган Ўзбекистондан 1 млн.дан ортиқ киши сафарбар қилинди. Уруш даврида бутун-бутун халқлар — болқорлар, чеченлар, қалмоқлар, қрим татарлари, қорачойлар, юнонлар, месхети турклари, Волга бўйи олмонлари ва бошқалар ўзга ўлкаларга мажбурлаб кўчирилди. СССР, АҚСҲ, Буюк Британия, Франсия каби иттифоқчилар ёрдамида урушда ғолиб чиққач, Жан. Сахалин, Курил о.лари, Пецамо (Печенга), Клайпеда, Кенигсберг (Калининград), Закарпате Украинаси ва бошқа ерлар ҳисобига мамлакат ҳудуди кенгайтирилди. Урушдан кейин қатағонлар (космополитизмга қарши кураш, „врачлар иши“, „Ленинград иши“ ва бошқалар) давом эттирилди, ўзбекистонлик кўпгина ёзувчи, шоир, олим ва бошқа зиёлилар ҳам шу сиёсат азобини тортдилар. Ғарб мамлакатлари билан иттифоқчилик муносабатлари узилиши оқибатида икки сиёсий тузум ўртасида „совуқ уруш“, қуролланиш пойгаси бошланди. И. В. Сталин вафоти (1953-йил)дан кейин бўлиб ўтган КПСС 20-сезди (1956-йил) Н. С. Хрушчёв ташаббуси билан Сталин шахсига сиғинишни танқид қилди. Қатағон қурбонлари оқлана бошланди; халқнинг турмуш даражасини оширишга, қишлоқ хўжалигини, уй-жой қурилишини, енгил саноатни ривожлантиришга кўпроқ эътибор берилди. Илмий ва ишлаб чиқарувчи кучларни, моддий воситаларни фан ва техника тараққиётига қаратиш туфайли айрим ютукларга эришилди: дунёда биринчи атом электр стансияси ишга туширилди (1954-йил), Ернинг биринчи сунъий йўлдоши (1957-йил), ичида космонавт учувчи бўлган биринчи космик кема (1961-йил) учирилди; СССР нинг халқаро алоқалари кенгайди, ядро уруши хавфи камайди. Аммо тоталитар тузум ва маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиёт сақланиб қолаётган бир пайтда мамлакатни янгилаш йўлидаги бу уринишлар изчиллик билан ўтказилмади ва муваффақияцизликка учради. Партия ва давлатга Л. И. Брежнев бошчилик қилган йилларда (1964—82-йил) давлат ва жамият ҳаётида тўрачилик авж олди, иқтисодиётда турғунлик ҳукм сурди. А.Н.Косигиннинг ташаббуси билан ўтказилган ислоҳотлар тўхтаб қолди, иқтисодиёт экстенсив йўлдан ривожлантирилди. Нефт ва газни экспорт қилишдан тушган маблағнинг деярли ҳаммаси ҳарбий мақсадларга ишлатилди. Венгрия (1956-йил) ва Чехословакия (1968-йил) раҳбариятининг ислоҳот ўтказиш йўлидаги ҳаракатлари Совет армияси томонидан қурол кучи билан бостирилиши, Афғонистонга қўшин киритилиши (1979-йил) халқаро кескинликни баттар кучайтирди. 1985-йилда ҳокимият тепасига келган М. С. Горбачёв ва унинг тарафдорлари „қайта қуриш“ сиёсатини бошладилар, халқнинг сиёсий фаоллиги ошди, оммавий, миллий ҳаракат ва ташкилотлар тузилди. Лекин юқоридан туриб совет тузумини ислоҳ қилиш учун қилинган палапартиш уринишлар мамлакатдаги тангликни чуқурлаштирди. Миллий низолар кучайди, иқтисодий аҳвол оғирлашди. Собиқ империя даврида катта лавозимларни эгаллаб келган бир гуруҳ мансабпарастлар ўз имтиёзларини сақлаб қолиш мақсадида 1991-йил август ойида Фавқулодда ҳолат давлат қўмитаси (ГКCҲП)ни тузиб, давлат тўнтариши қилишга уриниб кўрди, аммо бу уриниш барбод бўлди.
1991-йил 8-декабрда Беларус, Россия ва Украйина раҳбарлари Б. Н. Елсин, Л. М. Кравчук, С. С. Шушкевич Беларусдаги Белая Вежа ўрмонида битим имзолаб, СССР тугатилишини қайд этдилар ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)ни ташкил этилганлигини эълон қилдилар (1991-йил 8-декабр, Минск). Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон 1991-йил 21-декабрда Олма-отада имзоланган Декларацияда МДҲни тузиш тўғрисидаги Битимга қўшилдилар. 1993-йил Гуржистон ҳам МДҲга қўшилди. 1991-йил 25-декабрда СССР халқаро ҳуқуқ субекти сифатида барҳам топди. Ғайриинсоний принсипларга асосланган сохта давлат — „Қизил империя“нинг тақдири ана шундай якун топди. Бу тарихий қонуният эди.
Ўзбек халқи Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов бошчилигида мустақилликка эришиш йўлида олиб борган қатъий кураш бу жараёнда катта аҳамиятга эга бўлди. СССР мавжуд бўлган йиллар мобайнида Ўзбекистон халқи мамлакатни индустриялаш, қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш, оммавий қатағонлар сиёсати ва коммунистик диктатура ўтказган барча бедодликлар, жумладан, 80-йиллар ўрталаридаги „пахта иши“нинг бутун азобуқубатларини бошдан кечирди.
ССРИ лидерлари
Давлат бошлиқлари
Марказий Ижроия Қўмитасининг раиси:
- Михаил Иванович Калинин (1922-1938) [Россия СФСР]
- Григорий Иванович Петровский (1922-1938) [Украина ССР]
- Александр Григоръэвич Червяков (1922-1937) [Беларус ССР]
- Нариман Кербалайи Нажаф оғлу Нариманов (1922-1925) [Закавказская СФСР]
- Қазанфар Маҳмуд оғлу Мусабеёв (1925-1937) [Закавказская СФСР]
- Недирбай Айтаков (1925-1937) [Туркманистон ССР]
- Файзулла Убайдуллаевич Хўжаев (1925-1937) [Ўзбекистон ССР]
- Нусратулло Максум Лутфулаев (1931-1934) [Тожикистон ССР]
- Абдулло Рахимбаевич Рахимбаев (1934-1937) [Тожикистон ССР]
Олий Совет Президиум раислари:
- Михаил Иванович Калинин (1938-1946)
- Николай Михайлович Шверник (1946-1953)
- Климент Эфремович Ворошилов (1953-1960)
- Леонид Илич Брежнев (1960-1964)
- Анастас Иванович Микоян (1964-1965)
- Николай Викторович Подгорнıй (1965-1977)
- Леонид Илич Брежнев (1977-1982)
- Юрий Владимирович Андропов (1983-1984)
- Константин Устинович Черненко (1984-1985)
- Андрей Андреевич Громıко (1985-1988)
- Михаил Сергеэвич Горбачов (1988-1989)
- ?
Олий Совет раиси:
- Михаил Сергеэвич Горбачов (1989-1990)
Президенти:
- Михаил Сергеэвич Горбачов (1990-1991)
Ҳукумат бошлиқлари
Халқ Комиссарлар Кенгашининг раислари:
- Владимир Илич Ленин (1923-1924)
- Алексей Иванович Риков (1924-1930)
- Вячеслав Михайлович Молотов (1930-1941)
- Иосиф Виссарионович Сталин (1941-1946)
Вазирлар Кенгашининг раислари:
- Иосиф Виссарионович Сталин (1946-1953)
- Георгий Максимилианович Маленков (1953-1955)
- Николай Александрович Булганин (1955-1958)
- Никита Сергеэвич Хрушчёв (1958-1964)
- Алексей Николаевич Косигин (1964-1980)
- Николай Александрович Тихонов (1980-1985)
- Николай Иванович Рижков (1985-1991)
Бош Вазирлари:
- Валентин Сергеэвич Павлов (1991)
- Иван Степанович Силаэв (1991)
Яна қаранг
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Совет Социалистик Республикалари Иттифоқига тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |