СТВ телерадиокомпанияси (русча: Телерадиокомпания СТВ) — Ўзбекистондаги илк мустақил телевидение ва радиокомпания, Самарқанд шаҳрида фаолият юритган. 1987-йилда ташкил этилган, 1991-йил август ойида расман рўйхатдан ўтказилган. Ўзбекистон Республикасидаги биринчи мустақил телеканал ҳамда умуман олганда илк мустақил оммавий ахборот воситаси[1][2].

СТВ
Мамлакат Ўзбекистон
Тил(лар)и Ўзбек
Рус
Тасвир формати 16:9
Эфирга чиққан 21-март, 1991-йил (35 йил аввал) (1991-03-21)
Эфирдан узилган 21-июл, 2018-йил (8 йил аввал) (2018-07-21)

Тарихи

1987-йилда Самарқанддаги 16-полиграфия билим юртида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб фаолият юритаётган Фирдавс Абдухолиқов аввалроқ ташкил этилган талабалар телевидение студияси тажрибасига таянган ҳолда мустақил телекомпания очиш ғоясини илгари сурган. Вилоят комсомол қўмитаси ҳузурида ёшларни мувофиқлаштириш маркази ташкил этилган. Ушбу марказнинг асосий вазифаси ҳудудий телевидение ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишдан иборат эди. 1990-йил август ойида маҳаллий ҳокимият органлари томонидан студия негизида „ТКС“ (Самарқанд телевидение компанияси) жамоат телекомпанияси учун ёшлар марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Янги телеканалнинг илк кўрсатуви 1991-йил 21-март куни эфирга узатилган. 1991-йил 15-майдан бошлаб эса Самарқанд шаҳри ҳамда Самарқанд вилояти бўйлаб (тахминан 3 миллион аҳолини қамраб олган ҳолда) мунтазам телерадиоэшиттириш йўлга қўйилган. 1992-йил май ойида „ТКС“ бошқа бир рақобатчиси билан бирлашиб, „СТВ“ телеканали ташкил этилган. Мазкур телеканал, шунингдек, Ўзбекистонда кейинчалик пайдо бўлган бошқа нодавлат телеканаллар сингари совет ҳокимияти даврида чекловларга учраган миллий ва маданий анъаналарни қайта тиклашда муҳим ўрин тутган[3].

Телеканал умумий йўналишдаги (генералистик) эфир сиёсатига эга бўлган. Асосий контентни вилоятда ишлаб чиқарилган материаллар: ҳудудий янгиликлар, репортажлар, таҳлилий ва ахборот дастурлари ташкил этган. Шунингдек, ўзбек ва рус тилларида бадиий филмлар ҳам намойиш қилинган[4]. 1992-йилда телекомпания „Самарқанд-СТВ“ деб қайта номланган. 1996-йилда СТВ таҳририяти остида „Даракчи“ ахборот ва кўнгилочар газетаси нашр этила бошлаган[5].

1994-йилда телеканал Россиянинг ТВ-6 каналини ретрансляция қилиш бўйича эксклюзив ҳуқуқни қўлга киритган[6].

СТВ, шунингдек, НТТ билан ҳамкорликда ҳам фаолият юритган[7].

2000-йилда ФМ 104.5 частотасида радиоэшиттиришлар йўлга қўйилган ва компания „СТВ“ телерадиокомпанияси деб қайта номланган. Интернет ривожланиши билан СТВ.уз расмий ахборот веб-сайти ишга туширилган, кейинчалик эса ижтимоий тармоқларда саҳифалар ҳамда ЁуТубе канали ташкил этилган[8]. СТВ телеканалининг эфирга узатилиши 2018-йил 27-июлда тўхтатилган. Ёпилиш сабаби сифатида „Мен афсонаман“ филмидаги зўравонлик саҳналари ҳамда „Саусаге Партй“ филмидаги порнографик мазмундаги саҳналар эфирга узатилгани кўрсатилган бўлиб, мазкур филмлар соат 9:00 да болалар аудиториясига мўлжалланган вақтда намойиш этилган[9][10].

Дастурлар

Телевидение

  • Болалар соати — мултфилмлар дастури;
  • Давлат ва жамият — ижтимоий муаммоларга бағишланган дастур;
  • Моҳият — „Зарафшон“ („Самарқанд хабарномаси“) газетаси бош муҳаррири Фармон Тошев томонидан олиб борилган дастур;
  • 100% ёшлар учун — ёшлар ва ватанпарварликка оид дастур;
  • Шоми Самарқанд — маданий-маърифий дастур. Каналнинг илк дастурларидан бири бўлиб, 1991-йилдан эфирга узатилган[11];
  • Хабарлар — янгиликлар дастури;
  • Телеинформ ва телемаркет — тижорий дастурлар.

Радио

Хабарлар — янгиликлар дастури.

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Ермамат Рустамов. „Телерадиокомпании Самарканда: век минувший и нынешний“ (ру). "Самаркандский Вестник" (2021-йил 22-ноябр). 2023-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-ноябр.
  2. ↑ „СТВ сегодня исполнилось 32“ (ру-РУ). 2023-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-ноябр.
  3. ↑ Жабборов, Сангинжон. Телевисион ас ан Элемент ин тҳе Демоcратизатион оф а Соcиэтй ин Транситион - Узбекистан: Эхпериэнcе, Проблемс анд Перспеcтивес (2015-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  4. ↑ Юсупалиева Д.К. „"Некоторые страницы деятельности региональных телевещательных компаний в Узбекистане"“. Культура. Духовность. Общество. 2023-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „"ДАРАКЧИ ПЛЮС": ИНТЕРЕСНЫЕ ФАКТЫ, ЦИФРЫ И ПОЗДРАВЛЕНИЯ“ (ру). Даракчи. 2023-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-ноябр.
  6. ↑ „Фариддин Шарапов: И Wас ат тҳе Оригинс оф Индепендент Броадcастинг ин Узбекистан“. ТКТ1957. — „Ин тҳе дистант 1994-95, [...] грантед ус эхcлусиве ригҳц то ретрансмит тҳе ТВ-6 чаннел аcросс Узбекистан.“. Қаралди: 2024-йил 17-октябр.
  7. ↑ „В Узбекистане создается новая молодёжная телестудия "Творческая молодёжь".“. Интранеwс. Қаралди: 2024-йил 23-сентябр.
  8. ↑ „История СТВ“. СТВ. 2022-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-ноябр.
  9. ↑ „Беҳаё саҳналарни эфирга узатган "СТВ" телеканали фаолияти тўхтатилди, "Севимли" жиддий огоҳлантирилди“. Халқ сўзи (2018-йил 28-июл). 2021-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  10. ↑ „"СТВ" телеканали фаолияти тўхтатилди, "Севимли" телеканали қат’ий огоҳлантирилди“. Хабар.уз. Қаралди: 2018-йил 28-июл.
  11. ↑ „Шоми Самарқанд. Қаринаҳо. 1991 сол.“ (ру-РУ). 2023-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-ноябр.