Сабанча, дала мушуги (Фелис fi бйcа) — йиртқичлар туркумига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Уй мушукларининг наел боши бўлса керак. Африка, Ўрта денгизнинг баъзи ороллари, Шимол.

Ғарбий Хитой, Ўрта Осиё, Қозоғистон, Закавказеда тарқалган. Гавдаси 63—70 см, думи 23—33 см. Жуни кулранг-сариқ, қора доғли, думида бир нечта қора ҳалқасимон чизиқлар бор. Кўпайишида тулки, бўрсиқ, жайра ва бошқа ҳайвонларнинг инидан фойдаланади. Апрел-майда 3—5 та бола туғади. Саванна, сахро ва чўлларда, тоғ этакларида, тўқайларда яшайди. Ондатра, юмронқозиқ, қушлар, камдан-кам қуён ва бошқа ҳайвонлар билан озиқланади. Мўйнасининг сифати паст, кам ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил