Сабиҳ (ибронийча: סביח‎ [саˈбич]) — бу исроил ошхонаси таомидир. У қовурилган бақлажон, қаттиқ қайнатилган тухум, кацуз салати, петрушка, манго солинган амба ва таҳини соуси[1] билан тўлдирилган пита ёки лаффу. эн]. Сабиҳ ингредиэнтлари анъанавий Ироқ тез пишар нонуштасига асосланган. Сабиҳ бутун Исроил бўйлаб кўплаб ресторан ва газакхоналарда тайёрланади. Бу машҳур кўча таомидир.

Этимологияси

Сабиҳ исмининг келиб чиқиши ҳақида бир қанча назариялар мавжуд.

Кўпчилик буни Рамат Ган шаҳридаги ресторанни бошқарган Ироқлик яҳудий Сабиҳ Зви Халабий[2] билан боғлиқ, таомни шу инсон кашф этган деб ҳисоблайди[3].

„Сабиҳ“ сўзи арабча صباح [сˤаˈбаːħ] „тонг“ сўзидан келиб чиққан бўлиши мумкин, чунки бу таомнинг ингредиэнтлари Ироқ нонуштасига хосдир[3].

Бошқа бир назарияга кўра, „сабиҳ“ ибронийча „салат, бейза, ётер хацил“ сўзларининг қисқартмаси (ибронийча: סלט ביצה יותר חציל‎) болиб‎, бу „салат, тухум, кўпроқ бақлажон“ деган маънони англатади. Бу, эҳтимол, юмористик талқин баcкроним[4] бўлиши мумкин.

Тарихи

Сабиҳ сендвичи ғояси, эҳтимол, Исроилга 1940 ва 1950-йилларда қочқин сифатида келган ироқлик яҳудийлар томонидан олиб келинган. Ироқлик яҳудийларнинг эрталаб, нонушта тайёрлашга вақт бўлмаганида, олдиндан тайёрлаб қўйилган қовурилган бақлажон ва қаттиқ қайнатилган тухумни лаваш хамирига ўралган ҳолда ёки қайнатилган картошка билан совуқ ҳолида истеъмол қилишган. Бақлажон бир кеча аввал тайёрлаб қўйилган.

Исроилда бу ингредиэнтлар бора-бора тезпишар таом сифатида машҳур бўлди. Айтилишича, бу таом Исроилда биринчи марта 1961-йилда Рамат Ган шаҳридаги Узиэл кўчасидаги кичик киоскда сотилган[5]. 2020-йилда муассасанинг ҳозирги жойлашган жойига туташ ҳудуд „Сабиҳа майдони“ деб номланди.

Нон ёки лаваш хамири бўлмаган вариант Сабиҳ салати деб аталади (ибронийча: «סלט סביח»‎).

Ингредиэнтлар

Сабиҳ анъанавий равишда лаваш хамирига ўраб берилади. Унинг таркибида қовурилган бақлажон бўлаклари, қаттиқ қайнатилган тухум, танихи соуси (таҳини, лимон шарбати ва саримсоқ), исроил салати, майда туғралган петрушка ва амба соусини мавжуд бўлади. Баъзи версияларда қайнатилган картошка ишлатилади. Тухумлардан анъанавий тарзда хаминадо пиширилади улар аста-секин чоленда жигарранг бўлгунча қиздирилади. У ёки бу газакхонанинг ихтиёрига кўра, таомга зиравор сифатида яшил ёки қизил схуг қўшилиши ва усти тўғралган пиёз билан безатилиши мумкин.

Галерея

Яна қаранг

Манбалар