Сабине Дерфлингер (1963-йилда Австриянинг Wелс шаҳрида туғилган) – австриялик кинорежиссёр, ссенарийнавис, продюсер ҳамда драматургия бўйича маслаҳатчи. У Вена ва Берлин шаҳарларида яшаб, ижод қилади. Дерфлингер томонидан суратга олинган кўплаб филмлар бир қатор мукофотларга сазовор бўлган, жумладан, Гераубте Киндҳеит, Воллгас, Клеине Счwестер, 42плус ва Таг унд Начт. У, шунингдек, Таторт номли машҳур сериалдаги бир қатор қисмларни саҳналаштирган режиссёр сифатида ҳам танилган.

Сабине Дерфлингер

Сабине Дерфлингер (чапда), Аделе Ҳеуҳаусер ва Ҳаралд Красснитзер билан, 2014-йилги Гримме мукофотлари маросимида
Таваллуди 1963-йил
Фуқаролиги Австриялик
Касби кинорежиссёр, продюсер, ссенарийнавис
Фаолият йиллари 1991–ҳозирги кунгача

2012-йилда у Вена шаҳрининг Аёллар мукофоти билан тақдирланган[1][2].

Фаолияти

1991-йилда Сабине Дерфлингер Вена Филмакадемиясида (ссенарий ва драматургиянинг махсус соҳалари) ўқишни бошлади, бир неча йил кино бизнесида режиссёр ва продюсер ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 1996-йилда у „Эпик ва драматик структура орасидаги кино ҳикоялари“ (Мовиэ нарративес бетwеэн Эпиc & Драма) номли диссертацияси билан ўқишни муваффақиятли якунлади.

Сабине Дерфлингер бир қатор бадиий ва ҳужжатли филмлари билан танилган бўлиб, уларнинг аксарияти турли мукофотларга сазовор бўлган. У, шунингдек, Германия-Австрия-Швейсария ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган култ криминал сериал Татортнинг Австриядаги қисмини суратга олган биринчи аёл режиссёр сифатида тарихга кирган[3]. У ҳозиргача Татортнинг иккита Австрияда олинган (Фалсч верпаcкт (Фалсе Лабеллинг); Ангезäҳлт (Доwн фор тҳе Cоунт) ва битта немисча (Бороwски унд дас Меэр) қисмларини суратга олган.

Сабине Дерфлингернинг Таг унд Начт филми оммавий ахборот воситаларида катта эътибор қозонган. Мазкур филмда бош ролни ижро этган Анна Ред 2011-йилда Ню-Ёрк кинофестивали доирасида „Энг яхши актриса“ мукофотига сазовор бўлган, унинг ҳамкасби Магдалена Кронсчлäгер эса 2011-йилги Австрия кино мукофотида „Энг яхши актриса“ номинациясига номзод бўлган.

Филмографияси

  • 1991: Эс wар эинмал (Онcе упон а тиме) – ссенарий муаллифи, режиссёр, продюсер
  • 1994: Гераубте Киндҳеит
  • 1996: Ачтунг Стаацгрензе
  • 1998: Аус Лиэбе
  • 1999: Тҳе Роундер Гирлс
  • 2001: Воллгас
  • 2004: Клеине Счwестер
  • 2004: Счнеллес Гелд
  • 2005: ДРЕИ, ВИЭР
  • 2006: Ин ден Страßэн вон Делҳи
  • 2007: 42плус
  • 2008: Платз
  • 2008: Эине вон 8
  • 2009: Wас блеибт
  • 2010: Таг унд Начт
  • 2011: Ҳоцпот
  • 2012: Таторт
  • 2012: Литератур ҳат Речт
  • 2012: Фор Тҳосе Wҳо Cан Телл Но Талес
  • 2013: Таторт - Ангезäҳлт
  • 2013: Паул Кемп - Аллес кеин Проблем
  • 2013: Таторт - Бороwски унд дас Меэр
  • 2013: Виэр Фрауэн унд эин Тодесфалл
  • 2014: Ворстадтwеибер - режиссёр[4]

Манбалар

Ҳаволалар