Sabir Adayev
Сабир Адай (туғилган исми – Адаев Сабир Шеркешбаэвич; қозоқча: Сабыр Шеркешбайұлы Адаев) (1960-йил 30 сентябр, Шуманай, Қорақалпоғистон СССР) – қозоқ шоири, Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2003). „Шеърият“ йўналиши бўйича Қозоғистон Республикаси Президенти мукофоти билан тақдирланган (2006).
| Сабир Адаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
қозоқча: Сабыр Шеркешбайұлы Адаев 1960-йил 30-сентябр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Шоир, ёзувчи |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
1960-йил 30-сентябрда Қорақалпоғистоннинг Шуманай вилоятида (ҳозирги Шуманай шаҳри) туғилган.
Отаси – Шеркешбай Адайич, меҳнат фахрийси, мактабда ўқитувчи бўлиб фаолият юритган.
Онаси – Умсйнаи Реимовна, қишлоқ хўжалиги фахрийси, қаҳрамон она унвони соҳибаси.
Манғистау вилояти, Бейнеу туманидаги Абай номидаги ўрта мактабни муваффақиятли тамомлаган.
1981-йилда Олмаота эстрада ва сирк институтини кейинчалик Урал педагогика институтини тамомлаган.
2003-йилдан бошлаб Қозоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳисобланади.
Меҳнат фаолиятини 1981-йилда Бейнеу туман маданият уйи бадиий раҳбари сифатида бошлаган.
1984—1990-йилларда – Бейнеу туман маданият уйи директори лавозимида ишлаган.
1991-йилдан 1996-йилгача – Бейнеу вилоят маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
1997—1999-йилларда – Манғистау вилояти маданият бошқармаси қошидаги илмий-методик марказ ижодий бўлими мудири лавозимида ишлаган.
1999—2006-йилларда вилоят маданият бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари, республика „Уш киян“ газетасида ишлаган.
2005-йилдан бошлаб Адаи фонди президенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Асарлари
2002-йилда у „Эр қазақ – менинг жалғзим“ шеърий тўпламини нашр эттирган, у Отпан тау – Адай ота кенг қамровли маданият ва этнография марказини яратиш ғоясининг муаллифи ҳисобланади.
шеърлар тўплами: „Тангй носер“, „Кетемин кўкке юлдуз боп“, „Жумбак туннин жилу“, „Қозоғистон – Жалгйз улй Қазахтйн“, „Олтин зер“[1].
Мукофотлари
- 1987-йил – Бутуниттифоқ халқ ижодиёти фестивали лауреати.
- 2003-йил – ЮНЕСКО байрами доирасида Махамбетнинг 200 йиллиги шарафига ўтказилган адабий танловнинг совриндори.
- 2003-йил – Қозоғистон Республикаси Президентининг 2003-йил 10-декабрдаги фармони билан унга „Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ходим“ фахрий унвони берилган[2]
- 2006-йил – Қозоғистон Республикаси Президентининг „Шеърият“ соҳасидаги мукофоти
- 2006-йил – Халқаро Махамбет мукофоти
- 2008-йил – „Остонага 10 йил“ медали
- 2011-йил – „Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 20 йил“ медали
- 2013-йил – „Манғистау вилоятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун“ медали[3]
- 2016-йил – „Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 25 йил“ медали
- 2017-йил – Қозоғистон Республикаси Президентининг 2017-йил 9-декабрдаги фармони билан "Курмет" ордени билан тақдирланган[4]
- Бейнеу (2005), Манғистау (2007), Мунайлин (2017)[5] ва Тупқораған (2017) туманларининг фахрий фуқароси.
- Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг ташаккурномаси билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Вышел новый сборник произведений Сабыра Адая“. 2019-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-октябр.
- ↑ „Указ Президента Республики Казахстан О награждении государственными наградами 2003 года“. 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-октябр.
- ↑ „В Актау прошла церемония вручения премии «Человек года — 2013»“. 2019-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-октябр.
- ↑ „В канун Дня Независимости страны Указом Президента Республики Казахстан большая группа граждан награждена государственными наградами 2017 года“. 2018-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-октябр.
- ↑ „Почетные граждани Мунайлинского района“. 2019-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-октябр.