Sabza
Сабза — Оқ кишмиш навли узумдан тайёрланадиган майиз. Ранги сарғимтироч яшил тусда бўлгани учун шундай ном олган. Сабза олиш учун узум бошлари саватга солиниб, қайнаб турган 0,3—0,4% ли ишқор (каустик сода) эритмасига 3—5 сек. ботириб олинади ва сомонли лой билан сувалган хирмонда 10-12 кун давомида қуритилади. Сабзанинг тилларанг турини тайёрлашда ишқор эритмасига ботириб олинган узум бошлари тахта патнисларга бир қатор терилиб, махсус дудлаш хонаси (шкафи)да олтингугурт дуди билан ишлов берилади, сўнгра 15—18 та патнис устмауст тахланади, қуритиш соя жойда (бостирма остида) 14-24 кун давом этади. Майиз чикиши 28-32% ни ташкил этади. Асосан, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида тайёрланади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |