Саcагаwеа (талаффузи: /ˌсæкəдʒəˈwиːə/ САК-ə-жə-WЕЭ-ə ёки /сəˌкɒɡəˈwэɪə/ сə-КОГ-ə-WАЙ-ə;[1], шунингдек Сакакаwеа ёки Саcажаwеа; 1788-йил май – 1812-йил 20-декабр) – лемҳи шошоне ҳиндуларидан бири бўлиб, Леwис ва Cларк экспедициясига таржимон ва йўлбошчи сифатида ёрдам берган. Саcагаwеа экспедиция билан Шимолий Дакотадан Тинч океанигача минглаб мил йўл босиб, тубжой америкаликлар билан маданий алоқаларни ўрнатишга ёрдам берди.

Саcагаwеа

Саcагаwеа (ўнгда) Леwис ва Cларк билан Миссиссиппи дарёсида, Монтана Вакиллар палатасидаги деворий расм
Таваллуди 1788-йил май
Лемхи водийси, ҳозирги Салмон, Айдахо штати
Вафоти 1812-йил 20-декабр
Кенел, Жанубий Дакота ёки Ваёминг
Миллати Лемҳи Шошоне

ХХ аср бошларида Миллий Америка аёллари сайлов ҳуқуқи ассоциацияси Саcагаwеани аёллар қадр-қиммати ва мустақиллиги рамзи сифатида қабул қилди, унинг хотирасига бир нечта ҳайкаллар ва лавҳалар ўрнатди[2].

Ҳаётининг илк даври

Саcагаwеа ҳақида ишончли тарихий маълумотлар жуда кам. У тахминан 1788-йилда ҳозирги Айдахо штатининг Салмон шаҳри яқинидаги Агаидика (Лемҳи Шошоне) қабиласида туғилган. Бу ҳозирги Айдаҳо-Монтана чегарасидаги ҳудудга тўғри келади.

1800-йилда, Саcагаwеа тахминан 12 ёшда бўлганида, у ва бошқа бир нечта болалар Ҳидаца қабиласи томонидан асирга олинган. Бу ҳужум натижасида бир нечта Шошоне қабиласи аъзолари – тўрт эркак, тўрт аёл ва бир нечта ўғил бола ҳалок бўлган. Саcагаwеа ҳозирги Шимолий Дакота штатининг Wашбурн шаҳри яқинидаги Ҳидаца қишлоғида асирликда сақланган[3].

Леwис ва Cларк экспедицияси

Чарлес Марион Русселл томонидан чизилган „Леwис ва Cларк экспедицияси“ (1918) суръати.

1804-йилда Дисcоверй жамоаси Мандан қишлоғига етиб борди. У ерда капитанлар Мериwетҳер Леwис ва Wиллиам Cларк (1804—1805-йилларда) қишлаш учун Форт Манданни қурдилар. Улар баҳор фаслида ]]Миссури дарёси]] бўйлаб бўладиган экспедицияга таржимонлик қиладиган ёки йўл кўрсатиши мумкин бўлган бир нечта қабилалар билан суҳбатлашдилар. Миссури дарёсининг юқори оқимида яшовчи қабилалар билан мулоқот қилиш зарурлигини билган ҳолда, улар бир нечта маҳаллий тилларни билишини таъкидлаган Тоуссаинт Чарбоннеау ва унинг шошон тилида сўзлашувчи хотинларидан бирини ёллашга қарор қилдилар. Ўша пайтда Саcагаwеа биринчи фарзандига ҳомиладор эди.

Манбалар

  1. ↑ „Листен То Wҳй Ёу'ре Пробаблй Проноунcинг Саcагаwеа Wронг“. Ст. Лоуис он тҳе Аир. Ст. Лоуис Публиc Радио (2014-йил 28-апрел). 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-июн.
  2. ↑ ; Марк Давид СпенcеЛеwис & Cларк: Легаcиэс, Мемориэс, анд Неw Перспеcтивес. Университй оф Cалифорниа Пресс, 2004. ИСБН 978-0-520-23822-0. 
  3. ↑ Андерсон, Ирвинг W. 1999. "Саcагаwеа | Инсиде тҳе Cорпс (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-09-12 санасида архивланган)" (филм wебсите). Леwис & Cларк. ДC: ПБС.орг.

Қўшимча ўқиш учун

  • Поwерс, Тҳомас, „Геттинг Саcагаwеа Ригҳт“ (ревиэw оф Оур Сторй оф Эагле Wоман: Саcагаwеа: Тҳей Гот Ит Wронг, бй тҳе Саcагаwеа Прожеcт Боард оф тҳе Мандан, Ҳидаца, анд Арикара Натион, Парагон Агенcй, 2021, 342 пп.), Тҳе Неw Ёрк Ревиэw оф Боокс, вол. ЛХХ, но. 10 (8 Жуне 2023), пп. 39–42.

Ҳаволалар