Sad ibn Ubada
Сад ибн Убада ал-Ансорий (арабча: سعد بن عبادة) — 7-аср. Сўнги пайғамбар Муҳаммад соллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари[1], Мадиналик Хазраж қабиласининг раҳбарларидан бири[2].
Ҳаёти
Унинг тўлиқ исми Сад ибн Убада ибн Дулайм ибн Ҳариса ибн Нумон ибн Абу Ҳазайма ал-Ансорий ас-Саидий ал-Хазрожийдир ваМадинада туғилган. У Саид уруғининг бошлиғи эди. Ақабада иккинчи қасамёд пайтида Исломни қабул қилди. У Муҳаммад соллаллоҳу а'лайҳи ва салламни Маккадан Мадинага кўчирилиши ташаббускорларидан бири бўлган[3]. Қурайшликлар бундан хабар топиб, Ақабадан қайтаётганда унинг изидан топиб, Маккага[4] олиб келишди. У ерда Сад ибн Убада қийноққа солинган, аммо Жубайр ибн Мутим ва Ҳорис ибн Ҳарбнинг шафоати туфайли у қочиб Мадинага қайтишга муваффақ бўлган. Сад ибн Убада бадавлат одам бўлиб, ўз бойлигини ёш мусулмон жамоасининг эҳтиёжларига сарфлаган[5]. Ўша пайтда Сад ибн Убада ёзишни билган Мадина аҳолисидан бири эди[6][7][8].
Мусулмонлар Мадинага кўчирилгандан сўнг Сад ибн Убада мусулмон давлатини мустаҳкамлашда фаол иштирок этди. Бадр, Уҳуд, Хандақ, Хайбар жангларида, Маккани забт этишда ҳам қатнашган[9]. У камондан ўқ отишда аниқлиги билан ажралиб турарди ва ансорларнинг асосий байроқдори эди[5].
Росулуллоҳ соллаллоҳу а'лайҳи ва саллам вафотларидан кейин ансорлар уни халифаликка номзод қилиб кўрсатишди. Бироқ, якунда бу мажлисда Абу Бакр Сиддиқ биринчи халифа этиб сайланди[10]. Шундан сўнг Сад ибн Убада Сурияга йўл олди ва у ерда 635-йилда вафот этди[5].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://гуфо.ме/диcт/ислам/%Д0%А1%Д0%Б0%Д0%Б0%Д0%Б4_%Д0%Б8%Д0%Б1%Д0%БД_%Д0%А3%Д0%Б1%Д0%Б0%Д0%Б4%Д0%Б0
- ↑ ҳттпс://гуфо.ме/диcт/ислам/%Д0%А1%Д0%Б0%Д0%Б0%Д0%Б4_%Д0%Б8%Д0%Б1%Д0%БД_%Д0%А3%Д0%Б1%Д0%Б0%Д0%Б4%Д0%Б0
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
- ↑ Wатт, W. Монтгомерй & 1960—2005.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Али-заде 2007.