Садаф Раҳими — афғонистонлик боксчи. У 2012-йилги Лондон Олимпиадасига таклиф қилинган биринчи аёл боксчи ва терма жамоадаги биринчи аёл боксчи сифатида тарихга кирган[1].

Садаф Раҳими
Таваллуди
Қозог'истон
Касби Боксчи

Ёшлик йиллари

Раҳими бокс билан шуғулланишни 14 ёшида Лайло Алининг боксини мусобақада томоша қилганидан сўнг бошлаган[2]. Раҳимига собиқ эркак профессионал боксчи[3] Собир Шарифий мураббийлик қилган, у ҳозирда Кобулдаги спорт мактабида 30 нафар афғон қиз ва ёш аёлларни машқ қилдириб келмоқда[4]. Машқ қилиш учун Раҳими оиласидан рухсат олиши керак бўлган. Толибон ҳукмронлиги остида аёллар ҳуқуқлари кўпинча чекланган, аммо, Раҳимининг оиласи унинг бокс билан шуғулланишига рухсат беришган[5]. Раҳими ҳафтада уч кун Ғози спорт мактабида бир соатдан машғулот ўтказган, шунингдек, ўз уйида ҳам мустақил машқ қилиб спорт билан шуғулланган.

17 ёшида Раҳимига Лондон-2012 Олимпиадасида қатнашиш учун кутилмаган имконият берилган[5]. Афсуски, унинг рингдаги хавфсизлиги туфайли Халқаро бокс ассоциацияси (АИБА) Раҳимини мусобақаларда иштирок этмаслигига қарор қилган. Раҳими 2016-йилги Рио Олимпиадасига йўлланмани қўлга кирита олмаган[6][7].

ОАВ чиқишлари

Раҳими ва бошқа афғонистонлик боксчиларнинг тарихи Канада Миллий Филм Кенгаши учун режиссёр Ариэл Наср ва Аннет Кларк томонидан ишлаб чиқарилган "Кобулнинг боксчи қизлари " ҳужжатли филмида кўрсатиб ўтилган.

Иқтибос

„Мен аёллар ва Афғонистон учун ғурур билан курашаман“

„Биринчи марта қишлоғимда бир шахсни урганимда, 11 ёшда эдим. Бу менинг амакиваччам эди… кейин у боксчи бўлишим кераклигини айтди!“

„Ишончим комилки, мени рингда қоп сингари уришади. Мен ураётган одам медал ютадими ёки йўқми, рингга чиқишим биланоқ жасорат рамзи бўламан“.

Манбалар

  1. ↑ Бакер, Арйн. „Тҳе Чалленгер“. Тиме (2012-йил 19-июл). 2024-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-май.
  2. ↑ Санер, Эмине. „И wилл проудлй фигҳт фор wомен анд Афгҳанистан“. Лондон: Тҳе Гуардиан (2012-йил 11-март).
  3. ↑ Wалш, Ниcк П. „Афгҳанистан'с фирст фемале Олймпиc бохер эес Лондон дреам“. CНН (2012-йил 3-апрел).
  4. ↑ Шафи, Аҳмад. „Афгҳан Фемале Бохерс Стрике А Блоw Фор Гирл Поwер“. НПР.
  5. ↑ 5,0 5,1 Шафи, Аҳмад. „Афгҳан Фемале Бохерс Стрике А Блоw Фор Гирл Поwер“. НПР.
  6. ↑ Бакер, Арйн. „Раҳими’с ТКО: Афгҳан Wоман Бохер’с Олймпиc Инвите Ресcиндед Амид Сафетй Cонcернс“. Тиме (2012-йил 19-июл). 2024-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-май.
  7. ↑ АФП. „Садаф Раҳими, ла жовен бохеадора қуэ планта cара ал патриарcадо афгано“ (эс-МХ). Групо Миленио (2016-йил 15-март). Қаралди: 2023-йил 18-июн.