Садр (арабча: صدر‎‎ — қалб, олд, кўкрак, тўр; кўпликда судур) — мусулмон мамлакатларидаги турли мансабдор шахсларнинг унвони. Бу унвон баъзан руҳонийларга ҳам берилган, уларга бутун давлатнинг ёки бирор вилоятнинг вақф ишларини бошқариш вазифаси юклатилган[1].

Садр
арабча: صدر‎‎

ХИИ–ХИИИ асрларда Бухорода ҳукмронлик қилган Бурхонийлар Садри Жаҳон номи билан машҳур бўлган[1]. Бухоро хонлигида Бухоро шаҳри ва унинг атрофида 1 фарсах масофада жойлашган вақф мулклари бошқарувидаги муаммоларни ҳал этишда масъул киши садр деб аталади. Бухоро инқилобига қадар мазкур амалдор вазифаси ўзгаришсиз қолаверган. Садрлик лавозими хонликнинг барча вилоятларида бўлган[2]. Бухоро шаҳри бошқарувидан ташқаридаги мадрасалар фаолияти учун худди садрлар сингари вазифаларни бажарувчилар судур деб аталган[3].

ХВИ асрдан бошлаб Усмонли турк империясида ва ХИХ асрдан Эронда энг юқори мансабдор шахс (вазири аъзам) садр (садри аъзам) деб аталиб, бу унвон ХХ асрда тугатилган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбек Совет энсиклопедияси 1977, с. 427.
  2. ↑ Жуманазар 2021, с. 67.
  3. ↑ Жуманазар 2017, с. 56–57.

Адабиётлар

  • Жуманазар А. К. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. ИСБН 978-9943-4728-2-2. 
  • Жуманазар А. К. Самарқанд таълим тизими ва мадрасалари тарихи. Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси „Фан“ нашриёти, 2021 — 520-бет. ИСБН 978-9943-6804-9-4. 
  • Ўзбекистон Совет энсиклопедияси. ИХ том. Тошкент: Ўзбек Совет энсиклопедияси бош редаксияси, 1977 — 651-бет. 

Ҳаволалар

  • „ṢАДР“ (инглизча). ираниcаонлине.орг (2005-йил 20-июл). Қаралди: 2024-йил 25-январ.