Садруддинхон Азурда Деҳлавий (1804–1868) уламоси, 1857-йилги Ҳинд қўзғолони етакчиларидан бири ва Британия Ражи даврида яшаган шоир эди. У Деҳлида бош муфтий бўлиб ишлаган ва Британия ҳукуматига қарши қўзғолонда фаол иштирок этган[1][2].

Фаолияти

Деҳлавий Деҳлидаги ҳадисларга оид энг йирик мутахассислардан бири бўлган Шаҳ Абдулазиздан ва олим Фазл Имом Форуқий Хайрабодийдан таълим олган. Садруддин Азурда Англо-Ориэнтал коллежида араб тили имтиҳончиси бўлиб ишлаган ва Хайрабадий мадрасаси ҳамда Роҳимий мадрасасида шогирд сифатида хизмат қилган[3]. У 19-асрда илм ал-ҳадис ва илм ал-фиқҳ бўйича етакчи мутахассислардан бири эди[4].

Садруддинхон Азурда Деҳлавий 1827-йилдан 1846-йилгача Деҳлида Садр Амин, 1846-йилдан 1857-йилгача эса Садрус Судур, яъни Деҳлининг бош муфтийи лавозимида бўлган. Садруддин Азурданинг уйлари қўзғолон етакчилари, уламолар, шоирлар ва адабий арбоблар йиғиладиган масканлардан бўлган[5].

Деҳлидаги 30 нафар олим, жумладан, Раҳматуллоҳ Кайрнавий, Садруддинхон Азурда, Сарфароз Али ва Фазл Ҳақ Хайрабодий 1857-йил қўзғолони жиҳод эканини билдирган баёнотга имзо чекишган[3].

Уламолар орасидаги мавқеига кўра, у кўплаб олимларга таъсир кўрсатган ва уларнинг ичида қўзғолондаги энг етакчи жангчилардан бири Мавлоно Аҳмадуллоҳ Шоҳ Мадрасий эди. Мадрасий Ҳинд қўзғолон ҳаракатининг асосий етакчиларидан бўлиб, у бутун Ауд минтақасида қўзғолонларни бошлаб берган[2].

У инглиз ва Бобурий зодагонлари ўртасида воситачилик қилган ва қўзғолон пайтида қўзғолончиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Баҳодир Шоҳ Зафар билан маслаҳатлар ўтказган ҳамда фуқаролар урушининг олдини олиш учун жиҳодчилар, сарой аҳли ва сипоҳларни яраштиришга ҳаракат қилган[6][7].

У 1857-йил қўзғолонидаги иштироки учун суд қилинди ва мулки мусодара этилди. Ўзи ҳам шоир бўлган муфтий Садруддин „Азурда“ Ғолибнинг яқин таниши ва мухлиси сифатида танилган эди[6].

Саййид Аҳмадхон уни юксак даражали олим деб ҳисоблаган[8]. Ҳаким Абдулҳай Рае Барелвий эса уни илмий ютуқлари ва маҳоратига тенг келадигани бўлмаган, Ҳиндистон фахри деб атаган[9].

Манбалар

  1. ↑ Маллесон, Георге Бруcе. Ҳисторй оф тҳе Индиан Мутинй 1857–1858, 2ст, 1880 — 590–591-бет. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Деҳлви, Гҳулам Расоол. Ан унтолд ҳисториcал аccоунт оф тҳе 18 тҳ cентурй Индиан улема'с валиант стругглес фор тҳе Индепенденcе. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/34992892. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Би, Н., 2020. Тҳе Импаcт Оф Бритиш Чристиан Миссионариэс Он Индиан Религиоус, Соcиал Анд Cултурал Лифе Бетwеэн 1800 Анд 1857. Wитҳ Партиcулар Референcе То Тҳе Роле Оф Миссионариэс Ин Тҳе Эвенц Леадинг Уп То Тҳе 1857 Мутинй. [онлине] Брадсчоларс.брад.аc.ук. Аваилабле ат: <ҳттпс://брадсчоларс.брад.аc.ук/ҳандле/10454/6296> [Аccессед 19 Жуне 2020].
  4. ↑ Муштақ Аҳмад, W., 1999. Девелопмент оф Исламиc Сcиэнcес ин Кашмир. [онлине] Cоре.аc.ук. Аваилабле ат: <ҳттпс://cоре.аc.ук/доwнлоад/пдф/144508749.пдф> [Аccессед 19 Жуне 2020].
  5. ↑ Соме Проминент Улема оф 1857 Револт Бй Аллама Ясеэн Акҳтар Мисбаҳи, публишед бй Дарул Қалам Делҳи.
  6. ↑ 6,0 6,1 Ислаҳи, Абдур Реҳман Перваз, Муфти Садруддин Ҳаят, Шакҳсият, Илм оур Адаби Карнаме, публишед бй Мактаба Жамиа Делҳи, 1977 аваилабле ат ҳттпс://www.рекҳта.орг/эбоокс/муфти-садруддин-аазурда-ҳаят-шакҳсият-илми-аур-адаби-карнаме-абдур-раҳман-парwаз-ислаҳи-эбоокс/
  7. ↑ „Салаам Биограпҳиэс“. www.салаам.cо.ук.
  8. ↑ " Аасаарус Санаадид" (П 524)
  9. ↑ Гул-и Раъна, П 227, Азамгадҳ)