Safaviya
Сафавия — суфийдарвишлик тариқати. ХИИ аср охирида Эрон Озарбайжонида пайдо бўлган. Асосчиси — шайх Сафиуддин Ишоқ (1252—1334). Сафавия дастлаб ўз тарафдорларини ҳукмдорларнинг жабр-зулмларимдан ҳимоя қиладиган диний жамоа сифатида шаклланган.
ХВ асрда С. раҳбарлари Ардабил ҳукмдорларига, С. эса улар ҳокимиятининг таянчига айланди. Қизилбошлилар С. шайхларининг ҳарбий таянчи бўлган. С. тарафдорлари шиаликдан мафкуравий қурол сифатида фойдаланган. 1499-йил Исмоил И (1487—1524) бошчилигида С. тарафдорларининг Оқ қўюнли давлатига қарши ҳаракатлари ғалаба қилгандан сўнг сафавийлар давлати (1502—1736) ташкил топди, шиалик бу давлатнинг расмий дини деб эълон қилинди. Сафавийлар давлати таркибига Озарбайжон, Арманистоннинг бир қисми, Эрон, ҳозирги Афғонистон (Балх вилоятидан ташқари), Ироқ Арабистони (вақтвақти билан) ва бошқа ҳудудлар кирган эди. Бу давлат Усмонли турк империяси ва ўзбек хонлари билан узлуксиз уруш олиб борган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |