Сафия Султон (усмонли туркча: صفیه سلطان‎‎; туркча: Сафие Султан) Мурод ИИИ нинг Ҳасеки султони (Бош турмуш ўртоғи) ва Усмонли империясининг Волида султони, Меҳмед ИИИ нинг онаси ва Аҳмад И ва Мустафо И ларнинг бувиси эди. Сафия, шунингдек , Аёллар Султонлиги деб аталган даврнинг таниқли шахсларидан бири эди. У Усмонли империясида етти султон: Сулаймон Султан, Салим ИИ, Мурод ИИИ, Меҳмед ИИИ, Аҳмад И, Мустафо И ва Усмон ИИ ҳукмронлиги даврида сарой аъзоси сифатида яшаган.

Сафия Султон (туркча: Сафие Султан)
Волида Султон
Салтанат 1595-йил 16-январ – 1604-йил 26-январ
Ўтмишдоши Нурбону Султон
Давомчиси Ҳандон Султон
Туғилиши 1550-йил
Дукагжин, Албания
Вафоти 1619-йил 10-ноябр
Истанбул, Усмонлилар империяси
Дафн этилган жой
Мурод ИИИ мақбараси, Истанбул
Турмуш ўртоғи Мурод ИИИ
Фарзандлари

Ҳаёти

Венецияликларнинг келтирган манбаларига кўра, Сафия асли албан бўлиб, Дукагжин тоғларида туғилган[1].

1563-йилда 13 ёшида уни амакиваччаси Сулаймон подшоҳнинг набираси Ойша Султон ва Ҳуррам Султоннинг ягона қизи Меҳримоҳ Султон орқали бўлажак Мурод ИИИ га жория сифатида туҳфа қилган[2]. Сафия („пок“) номини олгач, у Муроднинг (ўша пайтда Султон Салим ИИ нинг тўнғич ўғли) канизаги бўлади. 1566-йил 26-майда у Муроднинг ўғли, бўлажак Меҳмед ИИИ ни дунёга келтиради, ўша йили Султон Сулаймон вафот этади.

Ҳасеки Султон

София султоннинг турмуш ўртоғи Усмонлилар султони Мурод ИИИ.

1574-йилда Салим ИИ вафот этади ва Мурод янги султон бўлади. Сафия болалари билан дарҳол пойтахтга жўнаб, султон Мурод билан яшай бошлайди. Истанбулга етиб келган заҳоти Сафия дарҳол Ҳасеки унвонини олади ва унга кунлик 800 аспер маош тайинланади. Аввалги султон Салим ИИ нинг суюклиси ва Муроднинг онаси Нурбану Волидайи султон сифатида ҳарам ва бутун сарой устидан ҳукмронлик қилади. Сафия Султон қайнона сояси остида ҳасеки бўлиб яшайди. Дастлабки бир неча йил давомида, ҳарамда кескинликлар юз берган бўлса ҳам, икки аёл ўртасида очиқ-ойдин жанг бўлмаган. Бироқ Сафия сиёсий ҳокимиятни қўлга киритишга интилган, бу эса шаҳзодаларнинг онаси сифатида мутлақо мантиқий тўғри ҳаракат ҳисобланган. Бироқ Нурбону Султон келинининг сиёсий ҳаётга интилишларини ҳам, Султон Муродга таъсир ўтказишга уринишига ҳам қаршилик кўрсатади. Чунки Сафия Нурбонунинг оила устидан ҳукмронлиги ҳамда Мурод ва у орқали ўз империяси устидан ҳукмронлик қилишига таҳдид солган.

Сафия Мурод тахтга чиқишидан олдин унинг ягона канизаги бўлган ва у бир неча йиллар давомида у билан яшаган. Муроднинг онаси Нурбану унга сулола[3]манфаати учун бошқа канизаклар билан ҳам бўлишни маслаҳат беради. 1581-йилга келиб Усмонлилар сулоласининг фақат битта меросхўри, Мурод ва Сафиянинг ўғли Меҳмедгина сулола давомчиси бўлган. 1583-йилда Нурбону Сафияни жодугарлар ва сеҳргарлар ёрдамида Муродни ожиз қилиш ва янги канизаклар олишига йўл қўймасликда айблайди. Бу Сафиянинг яқин дўстлари ва хизматкорларининг қамоққа олиниши, сургун қилиниши, қийноққа солиниши ва қатл этилиши билан якунланади. Мурод жодугарлик, мунажжимлик фаолияти ҳақидаги миш-мишларга ишонган ва ниҳоят, 1583-йил бошида (ҳатто 1582-йилда) Сафияни Эски саройга бадарға қилган[4]. Муроднинг синглиси Исмихон унга иккита гўзал канизак совға қилган. Шундан сўнг, султон Мурод йигирма ўғил ва йигирма етти қизнинг отаси бўлган[5].

Айрим манбаларга кўра, Сафия сургундан озод этилганидан кейин ҳам ўз қадр-қимматини сақлаб қолган ва Муроднинг канизакларига ҳасад қилмаган. У ҳатто султонга кўплаб канизакларни туҳфа қилган ва Султоннинг миннатдорчилигига сазовор бўлган. Муроднинг кейинги йилларида Сафия унинг ягона ҳамроҳи бўлиб қолган[6].

Нурбану вафот этганидан сўнг, Сафия Тўпқопи саройига қайтади. У Султон Муроднинг ўша вақтдаги сиёсатидан ҳафсаласи пир бўлган ва фақат ҳокимиятни қўлга киритишни ўйлаган. Мурод барча масалаларни Сафия билан муҳокама қилган. У ҳасеки сифатида ўз таъсир доирасига эга бўлган[7]. Жованни Моро ёзганидек, 1595-йилда Сафия шаҳзоданинг онаси сифатида эга бўлган ваколати билан, давлат ишларига вақти-вақти билан аралашган, аммо олий ҳазратлари (султон) ундан ҳар доим маслаҳат олган ва сўзларини ҳамиша тинглаган.

Айнан шу даврда Сафия ўз тарафдорларидан иборат тизим шакллантиради ва бевосита сиёсат ишларида қатнша бошлайди.

Сафия қайнонасидан қанчалик нафратланса ҳам, у Венеция тарафдори сиёсатини давом эттиради. Шунингдек у, Ҳасеки сифатида Венеция манфаатлари учун сулрон Муродга таъсир кўрсатади. У султонга кўп жиҳатдан таъсир ўтказа олган бўлса-да, ҳар доим ҳам воқеаларни ўз хоҳишига кўра шакллантира олмаган. Масалан, 1593-йилда у Муродни ўзи ёқтирган инглиз элчиси фойдасига келишув қилишига ҳаракат қилган. Бироқ Мурод Сафиянинг таклифини рад этган. Шундай қилиб, Мурод даврида унинг қудрати ва таъсири кучайган бўлса-да, лекин султон томонидан унга жиддий чегаралар ҳам қўйилган.

Мурод билан Сафиянинг бир нечта фарзандлари бўлган. Жумладан:

  • Меҳмед ИИИ (1566-йил 26-май – 1603-йил 22-декабр) отаси Мурод ИИИ ўрнига кейинги султон бўлди;
  • Ҳумошоҳ Султон (1564-йилда туғилган, Маниса саройи, Маниса), Сафиянинг тўнғич қизи. Дамад Нишар Мустафозода Меҳмед Пошога турмушга чиққан
  • Шаҳзода Селим (1567-йил, Маниса – 1595-йил Истанбул,Топкапı саройи).

Сафия Султоннинг 2-ўгъли ва 4-фарзанди. У 1595-йилда акаси Меҳмет ллл томонидан қатл қилинган.

  • Шаҳзода Маҳмуд (1568-йил, Маниса саройи, Маниса – 1581-йил, Топкапи саройи, Истанбул, Селим ИИ мақбараси, Аясофя масжидида дафн этилган);
  • Ойша Султон (1565 – 1605-йил 15-майда вафот этган, Меҳмед ИИИ мақбараси, Аясофя масжидида дафн этилган), биринчи марта 1586-йил 20-майда Дамат Иброҳим пошога турмушга чиққан, 1602-йил 5-апрелда Дамат Емиşчи Ҳасан Пошога турмушга чиққан, учинчи марта 1600-йил 29-июнда Дамат Гüзелcе Маҳмуд Пошо билан оила қурган;
  • Фатма Султон (1574 – 1620-йилда вафот этган, Мурод ИИИ мақбараси, Аясофя масжидида дафн этилган), 1593-йил 6-декабрда Дамат Ҳалил пошога, 1604-йил декабрда Хизир Пошога турмушга чиққан.
  • Миҳримаҳ Султон (1579-йилда туғилган), 1613- йилда Дамад Аҳмад Пошога, кейин Домод Черкес Меҳмед Пошога эрга теккан;
  • Шеҳзаде Яҳё (1585 – 1649), Черногория графи Александр сифатида танилган;

Валиде Султон (Султон Она)

Усмонлилар султони Меҳмед ИИИ.

Мурод 1595-йилда вафот этгач, Сафия ўғли Меҳмедни султон бўлиши учун ҳаракат қилади ва у Усмонли тарихидаги энг қудратли Волида Султонлардан бири бўлади. 1595-йилда Валиде Султон бўлгач, ички ва ташқи ишларда фаол ҳаракат бошлайди. 1603-йилда ўғли вафот этгунга қадар Усмонли сиёсатини ўзи ва оқ амалдорлар ҳамда эндерун бошлиғи Ғазанфер оға бошчилигидаги амалга оширади. У армияни боқиш учун шахсий ҳисобидан уруш харажатлари учун пул ажратади[8].

Сафия Волида Султон сифатида ўзи учун энг юқори нафақани тайинлайди. У Меҳмед ИИИ ҳукмронлигининг сўнгги даврида кунига 3000 аспер миқдоридаги катта нафақа олган. Меҳмед ИИИ 1596-йилда Венгриядаги Эгер юришига чиққанида, онасига империя устидан ҳукмронлик қилиш ваколатини берган ва унга хазина бошқарувини ҳам юклаган. Муваққат ҳукмронлик даврида Сафия ўғлини Истанбул қозилигига сиёсий тайинловни бекор қилишга ва унинг куёви Дамат Иброҳим Пошога садр вазирлиги лавозимига тайинлашга кўндирган. У ўғлининг 9 йиллик ҳукмронлиги даврида ҳатто ҳукуматдаги коррупсияда, давлат сиёсатидаги муҳим ва даромадли лавозимларни таклиф қилинган энг юқори нархда сотишда айбланган.

Истанбул, Эминöнü шаҳридаги Ени масжидининг ички дизайни. Қурилиш Сафия ҳукмронлиги даврида бошланган.

Сафия 1603-йилда невараси Маҳмуднинг қатл этилишида муҳим рол ўйнаган. Инглиз элчисининг сўзларига кўра, Маҳмуд „отасини кампир Султон хоним бошқариб, бувиси давлатни харобага келтирганидан, у (Сафия) ўзининг пул орттириш истагидан бошқа ҳеч нарсани ўйламаганидан, онасига тез-тез шикоят қилган“[9].

Меҳмед ИИИ ўрнига 1603-йилда ўғли Аҳмад И тахтга ўтиради. Унинг биринчи муҳим қарорларидан бири бувисини ҳокимиятдан маҳрум қилиш эди. 1604-йил 9-январ, жума куни Сафия султон Эски саройга сургун қилинади. Бу унинг эри ва ўғли орқали 19 йил давом этган ҳукмронлигининг якуни бўлган[10]. 1617-йилда Аҳмад Ининг укаси Мустафо И султон бўлганида, унинг онаси Ҳалиме Султон, қайнонаси Сафия ҳали тирик бўлса-да, ҳақиқий султонхоним сифатида 3000 аспер маош олган. Бироқ, Ҳалиме ўғлининг ҳукмронлиги оралиғида икки маротаба Эски Саройга сургун қилинганида ҳам атиги 2000 аспер маош олган. Эски Саройда яшаган даврида Аҳмад И нинг суюклиси Султон ҳам кунига атиги 1000 аспер маош олган. Кейинги барча султонлар Сафия наслидан бўлган.

Истанбул, Эминöнü шаҳридаги Ени масжиди. Қурилиш Сафия Султон томонидан бошланган ва Меҳмед ИВ нинг онаси Турҳан Ҳатиcе ҳукмронлиги даврида якунланган.

Ташқи алоқалар

Сафия, худди Нурбану сингари, Венеция тарафдори бўлган сиёсатни қўллаб-қувватлаган, улардан бири уни „сўзи ҳар доим ўтадиган, ўз сўзига эга, ишончли аёл“ деб таърифлаган.

Сафия Англия билан ҳам яхши муносабатларини сақлаб қолган. У Меҳмед ИИИ ни Венгриядаги юришда инглиз элчисига ҳамроҳлик қилишига кўндирган. Унинг фаолияти давомидаги ўзига хос жиҳати шундаки, у Англия қироличаси Элизабетҳ И билан шахсан ёзишиб, қиролича номидан султонга ихтиёрий равишда мурожаат қилган. Икки аёл ҳам бир-бирларига турли совғалар юбориб туришган.

Масжид ал-Малика Сафийя

Масжид ал-Малика Сафийя, Қоҳира (ташқи кўриниш)
Масжид ал-Малика Сафийя, Миср[11] (ички кўриниш)

Қоҳирадаги Ал-Малика Саффия масжиди Сафия султон шарафига номланган[12].

Болалари

Сафия Султоннинг Мурод ллл билан кўплаб фарзандлари бўлган. Аммо Сафиянинг ўғилларини кўпи 1581-йилгача бўлган даврда ёки ғўдаклигида касалликдан вафот этган.

Умуман олганда Сафия Султоннинг жами 11 та фарзанди 6 ўғил 5 та қизи бўлган.

Султон Меҳмед ИИИ 1566 1603 Мурод ллл ва Сафия Султоннинг 1-ўғли. У жуда ёмон бўлган. Тахтга ўтириши билан ўзининг 19 та ака-укасини, отасининг 7 та ҳомиладор жорияларини ва кейинчалик ҳатто ўз ўғлини ҳам қатл қилдирган.
Ҳумошоҳ Султон 1564 1644 Мурод ИИИ ва Сафия Султоннинг илк фарзанди ва 1-қизи. У 2 марта турмушга чиққан.
Шаҳзода Селим 1567 1580 Мурод ллл ва Сафия Султоннинг 2-ўғли. Шаҳзода Селим 1595-йилда акаси томонидан 18 та акаси билан бирга қатл қилинган.
Шаҳзода Сулаймон 1567 1595 Мурод ИИИ ва Сафия Султоннинг 3-ўғли. Шаҳзода Селимнинг эгизаги бўлиши ҳам мумкин. У 1595-йилда акаси Меҳмет томонидан қатл қилинган.
Шаҳзода Маҳмут 1568 1580 Мурод ллл ва Сафия Султоннинг 4-ўғли. Шаҳзода Маҳмут 1580-йилда касалликдан вафот этади. Бу Сафия Султоннинг Эски саройга кетишига сабабчи бўлган.
Ойша Султон 1570 1605 Мурод ИИИ ва Сафия Султоннинг 2-қизи. У 3 марта турмушга чиққан. У сиёсатга унча қизиқмасди.
Фатма Султон 1571 1620 Мурод ллл ва Сафия Султоннинг 3-қизи. Фатма Султон 3 марта турмушга чиққан. Фатма кўпинча онасининг сиёсатдаги фаолиятига ёрдам берган.
Шаҳзода Усмон 1573 1574 Сафия Султоннинг болалигида вафот этган оғилларидан бири. У 1 ёшида касалликдан вафот этган.
Меҳримоҳ Султон 1579 1625 Мурод ИИИ ва Сафия Султоннинг 4-қизи. 2 марта турмушга чиққан. У сиёсатга унча қизиқмас эди.
Фаҳрия Султон 1584 1656 Мурод ИИИ ва Сафия Султоннинг 5-қизи. 2 марта турмушга чиққан. У Мурод ллл Меҳмет ллл ва Усмон лл даврида Топкапи саройида яшаган.

Вафоти

Ласлй Пеирcе ўз китобида Сафия Мустафо И нинг ҳукмронлиги даврида Эски Саройда нафақага чиққан вақтининг биринчи ойларида ҳали ҳануз тирик бўлганлигини, бу унинг камида 1621-йилгача ҳаёт кечиргани ва набираси Усмон ИИ даврида вафот этганлигини англатади. Сафия Мурод ИИИ қабрига дафн этилган.

Бадиий адабиётда ва филмларда тасвирланиши

  • Анн Чамберлйннинг Софиясида у Корсарлар томонидан Константинополга олиб кетилган 14 ёшли венециялик зодагон қиз сифатида тасвирланган.
  • Каттй Ҳикманнинг Сафия Султоннинг инглиз савдогар билан ўзаро муносабатлари ва ҳарамдаги инглиз асирлиги ҳақидаги ҳикояси асосида олинган Кушчи дарвозаси филмида у муҳим қаҳрамон сифатида намоён бўлади. У қандай қилиб Албания тоғларидаги ватанидан келтирилиб, ҳарамга тушиб қолгани ҳақида батафсил тушунтирилган.
  • 2011-йилги „Муҳтеşэм Йüзйıл“ сериалида „Ёш Сафия Султон“ ролини турк актрисаси Гöзде Туркер ижро этган.
  • 2015-йилги „Муҳташам юзйил: Кöсем“ сериалида Сафия Султон образини турк актрисаси Ҳуля Авşар ижро этган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Пеирcе 1993, п. 94: "Мурад'с фаворите wас Сафие, а cонcубине саид то бе оф Албаниан оригин фром тҳе виллаге оф Рези ин тҳе Дуcагини моунтаинс.".
  2. ↑ Педани 2000, п. 11.
  3. ↑ Пеирcе 1993, п. 95. Педани 2000, п. 13. Пеирcе 1993, п. 94.
  4. ↑ Педани 2000.
  5. ↑ Пеирcе 1993, п. 240. Пеирcе 1993, п. 202. Иоанна Иорданоу, Вениcе'с Сеcрет Сервиcе: Организинг Интеллигенcе ин тҳе Ренаиссанcе Пеирcе 1993, пп. 242–243.
  6. ↑ Пеирcе 1993.
  7. ↑ Пеирcе 1993, п. 231. Бöрекçи 2009, п. 23. Мичаэл, Мичалис Н.; Капплер, Маттҳиас; Гавриэл, Эфтиҳиос (2009). Арчивум Оттоманиcум. п. 187. Пеирcе 1993, пп. 128. Алдерсон 1956, Табле ХХХИ эт сеқ..
  8. ↑ Пеирcе 1993, п. 223. Пеирcе 1993, п. 226. Пеирcе 1993, п. 219. Пеирcе 1993, п. 228.
  9. ↑ Андреа 2007, п. 13. Пеирcе 1993, п. 225. Пеирcе 1993, п. 242.
  10. ↑ Бöрекçи 2009.
  11. ↑ „Пҳото бй алимаҳмоуд177“. Пҳотобуcкет. Қаралди: 2016-йил 19-феврал.
  12. ↑ „Масжид ал-Малика Сафийя | Арчнет“. арчнет.орг. 2016-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-феврал.

Адабиётлар

  • Алдерсон, А. Д. (1956). Тҳе Струcтуре оф тҳе Оттоман Дйнастй. Охфорд: Cларендон.
  • Андреа, Бернадетте (2007). Wомен анд Ислам ин Эарлй Модерн Энглиш Литературе. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс. ИСБН 978-0-521-12176-7.
  • Бöрекçи, Гüнҳан (2009). „Аҳмед И“. Ин Áгостон, Гáбор; Мастерс, Бруcе (эдс.). Энcйcлопедиа оф тҳе Оттоман Эмпире. Неw Ёрк: Фаcц он Филе. ИСБН 978-0-8160-6259-1.
  • Жардине, Л. (2004). „Глориана Рулес тҳе Wавес: Ор, тҳе Адвантаге оф Беинг Эхcоммуниcатед (Анд а Wоман)“. Трансаcтионс оф тҳе Роял •Ҳисториcал Соcиэтй. 6 (14): 209-222. дои:10.1017/С0080440104000234.
  • Митчелл, Cолин П. (2011). Неw Перспеcтивес он Сафавид Иран: Эмпире анд Соcиэтй. Тайлор & Франcис. ИСБН 978-1-136-99194-3.
  • Педани, М. П. (2000). „Сафиеъс Ҳоусеҳолд анд Венетиан Дипломаcй“. Турcиcа. 32: 9-32. дои:10.2143/ТУРC.32.0.460.
  • Пеирcе, Леслиэ Пенн (1993). Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире. Студиэс ин Миддле Эастерн Ҳисторй. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс. ИСБН 978-0-19-507673-8.