Саҳарин ( сулфобензой кислота имиди) — рангсиз, ширин таъмли кристалл модда. Мол. м. 183,25. Суюқланиш температураси 224—226°, сувда оз эрийди. Сув қўшиб қайнатилса, бемаза модда — сулфамидбензой кислота ҳосил бўлади. Металлар билан туз ҳосил қилади. Ишурий металли тузлари сувда яхши эрийди С. натрийли тузининг 3 молекула сувли кристаллогидрати шакардан 400—500 марта ширин; тиш пасталари, баъзи атирупа маҳсулотларини ширин таъмли қилиш учун ишлатилади. Саҳарин отолуолсулфоамидни КМпО4 билан оксидлаш усулида олинади. Организмда ҳазм бўлмайди, сийдик билан чиқиб кетади. Диабет билан касалланганлар овқатига шакар ўрнига қўшиб берилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил