Саҳиҳ (араб. – тўғри, чин, соғлом) – энг ишончли деб ҳисобланган ҳадис тўпламларининг номи. Муҳаддислар ҳадисларни ҳақиқий ва ноҳақиқийга ажратиш (яъни, кодификация қилиш) билан шуғулланиб, иснодни текшириш йўли билан Саҳиҳ (ишончли), ҳасан (яхши) ва даиф (заиф, кучсиз)дан иборат 3 тоифага бўлганлар, улардан асосан Саҳиҳларини тўплашга интилганлар. Шу муносабат билан баъзи тўпламларнинг номи ҳам Саҳиҳ деб аталган (масалан „Саҳиҳи Бухорий“, „Саҳиҳи Термизий“)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил