Sahna

Саҳна — 1) театр биносининг томоша кўрсатиладиган қисми. Биринчи театр бинолари, жумладан, Қад. Хитой, Ҳиндистон, Турон, Юнонистонда пайдо бўлиб, асрлар давомида ўзгариб борган. Ҳозирги театрлар, одатда, уч қаватли қутисимон шаклда қурилади. 1-қавати Саҳна ости (трюм)дан иборат. Ўрта қавати томошабинларга яққол кўриниб, асосий воқеалар шу ерда акс эттирилади. Бу жой „саҳна ойнаси“ деб юритилади. Саҳна майдони (планшети), одатда, томоша залидан 0,8—1,1 м баланд бўлади.
Саҳнанинг асосий чегараси — пардадан томоша залига туртиб чиққан олд Саҳна (қаранг Аванссена) олдида ёки остида оркестр ёки чолғучилар жойлашади. Драма театрларида бу ердан ҳам айрим воқеаларни кўрсатиш, қаҳрамонларни чоҳдан чиқариш ёки унга киритиб юбориш мақсадида фойдаланилади. Юқори С ўрта Саҳна пештокидан бошланади. Унинг шипи панжараланган бўлиб, бу ерда декорацияларни туширибкўтарадиган техник мосламалар ўрнатилган. Саҳна тепасида махсус жойларга Саҳна ишчилари, ёритувчиларнинг бир қисми ўрнашади. С ёнида ёки орқа томонида декорациялар турадиган „Саҳначўнтаги“ деб аталувчи хоналар ҳам бўлади.
Ўзбекистон ҳудудидаги Хоразм, Бақтрия, Кушон, Суғд, Паркана давлатларида қад. юнон театрига ўхшаш ёки бўлмаса шоҳсупа шаклида ўртада курилган томошагоҳлар бўлгани маълум. Ўрта асрларда созанда, хонанда, рақс ва кулги усталари — машара ва муқаллидлар томоша кўрсатувчи тарабхоналар, айвонлар ва кўшклар пайдо бўлиб, улар С вазифасини ўташи ҳам кўзда тутилган. ХХ-асрга келиб, замонавий шаклдаги ўзбек театри учун қишки ва ёзги театр бинолари қурилди. Астасекин Саҳнанинг техник жихрзлари, пардалари мураккаблаша борди. Шу кунларда давлат тасарруфидаги 36 театр турли кўринишдаги бинолар ва Ста эга. Ўзбек миллий академик драма театри биноси ўз жойида қайта қурилди ва Саҳнаси энг замонавий техник воситалар билан жиҳозланди; 2) кенг маънода — театр.
Муҳсин Қодиров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |