Сабоҳат Азимжонова (1923-йил декабр, Тошкент — 2001-йил 26 апрел)

Ҳаёти

Шарқшунос олима, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), тарих фанлари доктори (1969). Тошкент педагогика институтини тамомлаган (1942). Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида катта илмий ходим (1949), институт директори (1950— 77), бўлим бошлиғи (1977—95), етакчи илмий ходим (1995 йилдан) бўлиб ишлаган.

Ижоди

Заҳматкаш олима 150 дан ортиқ илмий мақола ва рисолалар муаллифидир. Асосий илмий ишлари Бобурнинг Кобул ва Ҳиндистондаги фаолияти, Ўрта Осиё халқларининг ўрта асрларда қўшни хорижий мамлакатлар билан ўзаро сиёсий ва иқтисодий муносабатларига бағишланган. Асарлари Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Франсияда чоп этилган. Бобурнинг қизи Гулбаданбегимнинг «Ҳумоюннома»сини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилиб, Тошкентда (1959, 1977) ва франсуз тилида Парижда, (1996) нашр эттирган.

Мукофотлари

Сабоҳат Азимжонова бир қатор халқаро илмий конгрессларда илмий ма’рузалар қилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1989), Жавоҳарла’л Неру халқаро мукофоти (1993) лауреати. [1]

  1. ↑ „Саҳобат Азимжонова“. Зиё.уз. Қаралди: 13-декабр 2022-йил.