Said-Azim Oripov
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
| Саид-Азим Орипов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1949 Тошкент |
| Истиқомат жойлари | Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Соҳаси | Шарқшунос-филолог-арабшунос, иқтисод фанлари номзоди, доцент |
Саид-Азим Орипов – 1949-йил Тошкент шаҳрида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) шарқ факултетининг 1972-йил битирувчиси. Шарқшунос-филолог-арабшунос, иқтисод фанлари номзоди, доцент. 1972 – 1975-йилларда ЙААРда ҳарбий таржимон; 1975 – 1977-йилларда Тошкент божхонасида инспектор; 1977 – 1982-йилларда Сурия Араб Республикасининг Ефрат тўғони қурилишида бош таржимон; 1983 – 1985-йилларда Тошкент божхонасида бош инспектор ва бўлим бошлиғи; 1985 – 1987-йилларда СССРнинг Яман ХДР даги савдо ваколатхонасида бош таржимон; 1987 – 1989-йилларда ЎзР божхонасида бош нозир, бўлим бошлиғи; 1989 – 1991-йилларда бошлиқ муовини. 1991 – 2002-йилларда ЎзР Божхона Қўмитаси раиси, Раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари. 2002 – 2003-йил Давлат божхона қўмитаси Божхона коллежи бошлиғи. 2003-2014-йиллар Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институти „Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан бошқариш“ кафедраси бошлиғи[1].
Илмий йўналиши – Молия, пул ва кредит муносабатлари, Ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш. 40 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. „Шуҳрат“ медали (1998)[манба керак], „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси“ фахрий унвони (2002)[манба керак], „Бутунжаҳон божхона ташкилоти ташкил топганлигининг 50 йиллиги“ медали билан мукофотланган. Божхона хизмати генерал-маёри махсус унвонига эга.
Асосий илмий ишлари:
Номз. дисс. мавзуси: „Ташқи савдони божхона тўловлари орқали тартибга солишни такомиллаштириш“. – Тошкент, 2009.
1. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришга қаратилаётган божхона сиёсати // ЎзР ДБҚ, ОҲБИ Республика илмий-амалий конференсияси материаллари. – Тошкент, 2004. – Б.32 – 34. – А.Алиев билан ҳаммуаллифликда.
2. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда божхона божларидан фойдаланиш // ЎзР ДБҚ, ОҲБИ Республика илмий-амалий конференсияси материаллари. – Тошкент, 2004. – Б.26 – 28. -А.Алиев билан ҳаммуаллифликда.
3. Ташқи иқтисодий фаолиятда валюта назоратини кучайтириш чоралари // ЎзР ДБҚ, ОҲБИ Республика илмий-амалий конференсияси. – Тошкент, 2005. – Б.20 – 22.
4. Божхона тўловлари ва уларнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги ўрни // ЎзР ДБҚ, ОҲБИ Республика илмий-амалий конференсияси. – Тошкент, 2005. – Б.35 – 39. – Ф.Юлдашев билан ҳаммуаллифликда.
5. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда эркин иқтисодий ҳудудларнинг роли // ЎзР ДБҚ, ОҲБИ Республика илмий-амалий конференсияси. – Тошкент, 2005. Б.50 – 53.- Д.Юсупов билан ҳаммуаллифликда.
6. „Ташқи савдони бож тарифи орқали бошқариш“ ҳамда „валюта назорати“ фанларини ўқитишнинг самарадорлигини оширишнинг айрим муаммолари // ОҲБИ Республика илмий-амалий конференсияси. – Тошкент, 2005. – Б.146 – 148.
7. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда божхона тўловлари // Иқтисодиёт ва таълим. – Тошкент, 2006. – Б.151 – 155.
8. Интеллектуал мулк муҳофазаси // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2006. – Б.30 – 32.
9. Республика ташқи иқтисодий фаолиятда божхона хизматининг ўрни // Бозор, пул ва кредит. – Тошкент, 2006. – Б.58 – 60.
10. Членство стран с переходной экономикой во Всемирной Торговой организации. – Санкт Петербург, 2006. – С. 20 – 23. – в соавт. с Л.Пулатовой.
11. Божхона хизматининг давлат бюджети даромад қисмини тўлдиришдаги ўрни ва божхона қонунчилигини такомиллаштиришдаги айрим муаммолар // ЎзР ДБҚ, ЎзР Олий мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, „Иқтисодий интеграцияни жадаллаштириш шароитида божхона сиёсатининг қонунчилик базасини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари“ мавзусидаги илмий-амалий анжуман материаллари. – Тошкент, 2006. – Б.10 – 18.
12. Пути реализации таможенного регулирования ВЕД в Республике Узбекистан // ОҲБИ Республика илмий-амалий конференсияси. Ташкент, 2006. – С.48-52. – в соавт. с Д. И. Макаровим, Д. Б. Пак.
13.Чет эл инвестициялари ва уларга нисбатан божхона имтиёзларини қўллашнинг айрим муаммолари // ОҲБИ Республика илмий-амалий конференсияси. – Тошкент, 2006. – Б.65 – 69. – Д.Юсупов билан ҳаммуаллифликда.
Манбалар
Адабиётлар
- О`збекистон шарқшунослари библиографияси, Тошкент, 2021.