Said Ahroriy
Саид Аҳрорий, Муҳаммад Саид Абдурашидхўжа ўғли Аҳрорий (1895-йил Макка — 1931-йил 25-апрел, Москва) — жамоат арбоби, журналист. Асли хўжандлик бўлиб, Туркистон руслар томонидан забт этилгач, ота-онаси Маккага, ундан Туркиянинг Истанбул шаҳрига кўчиб борган. Саид Аҳрорий 1911—1912 йилларда „Турон таъмими атфол“ жамиятида масъул котиб. Исмоил Гаспринский ва Маҳмудхўжа Беҳбудий билан учрашди (1912). Биринчи жаҳон урушида иштирок этди. 1917-йил Феврал инқилобидан кейин Тошкентга келиб, мактабларда дарс бера бошлади. „Турк сўзи“ газетаси муҳаррири (1917). Саид Аҳрорий, Муҳаммад Сайд, Тайфун, Қояалп тахаллуслари билан газета ва журналларда шеър, мақолалар ёзди. Бухоро давлат нашриёти раҳбари, „Озод Бухоро“ газетаси масъул муҳаррири, БХСРнинг Озарбайжондаги сиёсий вакили (1920—21). Унинг „Бухоро жўғрофияси“ (Ёқубов билан ҳамкорликда, 1923), „Хотин-қизларга тортиқ“ (1924), „Ўзбек атамалари луғати“ (1926) китоблари чоп этилган, драмаси (1929) ўзбек драма театрида қўйилган. 1930-йил „Миллий иттиҳод“ ташкилотига аъзоликда айбланиб ҳибсга олинган. 1989-йил оқланган. Истиқлол муносабати билан Саид Аҳрорийнинг „Танланган асарлар“и нашр этилди (2001). Ад:. Аҳророва Ҳ., Изларини излайман, 1998[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |