Jamolzoda
Жамолзода, Саид Муҳаммад Али (1890, Исфаҳон ш., Эрон, — 1992, Женева, Швейсария) — ёзувчи. Исфаҳон, Теҳрон ва Франсияда ўқиган. Ҳуқуқшунослик д-ри. Адабий фаолияти 20-й.лардан бошланган. Биринчи ҳажвий ҳикоялар тўплами — "Бир бор экан, бир йўқ экан" (1921) билан ҳозирги Эрон ҳажвий прозасини бошлаб берган. Ҳикояларида Эрондаги турли табақа вакиллари қиёфаси тасвирланган. Ж. "Ҳусайн Али амаки" (1942), "Аччиқ ва ширин" (1955) каби ҳикоялар тўпламлари ва "Жиннихона" (1942), "Маҳшар саҳроси" (1944), "Култашандевон" (1945), "Сув йўли" (1947), "Унги-чапи бир хил мато" (1955) каби қиссалар, шунингдек, қатор песалар ва мақолалар муаллифи. У Шиллер, Молер ва б. ёзувчиларнинг асарларини форсчага таржима қилган. Ж.нинг бир қанча асарлари ўзбек тилида нашр қилинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |