Said Nuriddin
Саид Нуриддин[1](1851—1878) – Бухорода ҳукмрон қилган манғитлар сулоласи вакили. Бухоро амирлиги таркибидаги Чоржўй беклигини бошқарган. Бухоро амири Музаффарнинг иккинчи ўғли бўлган.
Биографияси
Саид Нуриддин 1851-йилда таваллуд топган. Музаффар[2] номидан Қаршида қўшин тўплаб, исёнкор укаси Саид Абдумаликка қарши Ғузорда бўлган жангда қатнашган. Музаффар уни ақлли ва истеъдодли деб ҳисоблаб, тахт вориси қилмоқчи бўлган[3], аммо 1878-йили кутилмаганда сил касаллигидан вафот этган.
Мирзо Салимбек „Тарих-и Салимий“ асарида Саид Нуриддин ҳақида шундай ёзади:
Сайид Мир Нуриддин Тўра зиёли ва илмли киши бўлган. У Хая тахаллуси остида ажойиб шеърлар ёзган[3]. Саид Нуриддин ҳамиша отасининг сўзларига бўйсунган.
Адабиётлар
- Мирза Салимбек. „Тарих-и Салимий“ (Бухоро амирлиги тарихига оид манба). – Академия, 2009
Манбалар
- ↑ "Тура" – староузб. „син“ – так звали детей эмиров, главним образом наследников престола.
- ↑ „Мирза Салимбек. Тарих-и Салими (Источник по истории Бухарского эмирата). Ташкент. Академия. 2009“. 2018-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-июл.
- ↑ „А. Г. Недвецкий. Правители Бухары.“. 2018-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-июл.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |