Сакаи — Япониядаги шаҳар. Хонсю оролининг жанубий қисмида, аҳолиси 792 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Йирик порт. Рангли металлургия саноатининг қадимги марказларидан. Металлургия ва нефт кимёси, турли машинасозлик, тўқимачилик саноати корхоналари, иссиқлик электр стансияси бор. Сакаида қадимдан гилам тўқилади, металл буюмлар тайёрланади. Сакаи қўл-ёзмаларда 716-йилдан тилга олинган. Музейларида қадимги япон ҳунармандчилигининг нодир ёдгорликлари сақланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил