Сакария — Туркиянинг шим.ғарбий қисмидаги дарё. Узунлиги 790 км, ҳавзасининг майдони 65 минг км². Анадолу ясситоғлигидан бошланиб, Қора денгизга қуйилади. Ўртача сув сарфи 200 м³/сек., қишда тошади. ГЕСлар қурилган. Суғоришда фойдаланилади. Сакария бўйида Адапазари ш. жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил