Сакатекас — Мексиканинг марказий қисмидаги штат. Майдони 75 минг км². Аҳолиси 1,3 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Сакатекас ш. С. Мексика тоғлигида жойлашган. Иклими тоғтропик, қуруқ иқлим. Ўртача ойлик тралар 9—25°. Йиллик ёғин 500 мм гача. Ксерофит ўсимликлар ўсади. Хўжалигида қишлоқ хўжалиги етакчи тармоқ. Мевазорлар бор. Тоғ этакларида чорвачилик ривожланган. Полиметалл руда конлари бор. Рангли металлургия, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари ишлаб турибди. С. орқали Мехико шаҳрини мамлакатнинг шим. штатлари билан боғловчи темир йўл ва автомобил йўллари ўтган.[1]

Сакатекас
испанча: Заcатеcас

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат
Таркибида 58 муниципалитет
Маъмурий маркази Сакатекас
Йирик шаҳари Фреснило
Асос солинган санаси 14 октябр 1824
Губернатор Давид Монреал Áвила Morena
Расмий тили испан
Аҳоли (2010) 1 490 668
Зичлиги 19,86 киши./км²
Миллатлар таркиби Метислар, оқлар, уичоли.
Динлар таркиби Католиклар (95,1 %), протестантлар ва эвангеллар (1,9 %), бошқа насронийлар(1 %), яҳудийлар (0,1 %), бошқа динлар(0,1 %), атеистлар ваагностиклар (1,1 %).
Майдони 75 040 км² (8-ўрин)
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 3200 м
Кенглиги 25º 09' — 21º 04' Н
Узунлиги 100º 48' — 104º 20' Э
Вақт минтақаси УТC-6
Код ИСО 3166-2 МХ-ЗАC
Почта индекси Заc.
Расмий сайти ҳттп://www.заcатеcас.гоб.мх/
Харитада
Sakatekas xaritada
23°17′34″Н 102°42′02″W / 23.29278°Н 102.70056°W / 23.29278; -102.70056

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил