Sakrash
Сакраш - енгил атлетиканинг бир тури ҳисобланади. Сакрашнинг вертикал ва горизонтал турлари мавжуд. Вертикал сакрашга баландликка сакраш ва шест билан сакраш кирса, горизонтал сакраш эса узунликка сакраш ва уч каррали сакраш турларини о'з ичига олади. Сакрашнинг бу турлари Олимпиада о'йинларига киради.
Узунликка сакраш - спортчилардан сакраш ва спринт сифатларни талаб қилади. Бу спорт тури қадимий Олимпия о'йинлари қаторига кирган. Ҳозирги Олимпия о'йинлари қаторига ҳам киритилган (эркаклар учун 1896-йилдан, аёллар учун 1948-йилдан). Ко'пкураш таркибига киради.
О'йин қоидалари. Атлетнинг вазифаси - узоқроқ масофага сакрашдир. Биринчи бо'либ атлетлар югуриб келадилар, со'нгра бир оёқлари билан махсус доскадан итарилиб, сакрайдилар. Итарилиш доскасидан қо'ниш чуқурлигининг бурчагигача бо'лган масофа камида 10 метр бо'лиши керак. Сакраш то'ртта фазадан иборатдир: югуриш, итарилиш, учиш ва қо'ниш.
Баландликка сакраш қишки ва ёзги о’йинларда о’тказилади. Эркаклар учун 1896-йилдан, аёллар учун 1928-йилдан Олимпия о’йинлари сафига киритилган. Бешта фазадан иборат: югуриш, итарилишга тайёргарлик, итарилиш, планкадан о’тиш ва қо’ниш.
О’йин қоидалари. Баландликка сакраш мусобақалари сакраш ва қо’ниш учун мослашган секторларда о’тказилади. Спортчига бошланг’ич этапда ва финалда ҳар бир баландликда учта ҳаракат берилади. Агар спортчи бирор бир баландликда сакрашдан бош торца, унинг учта ҳаракати олиниб ташланади. Агарда у ма’лум бир баландликка сакрашда 1 ёки 2 маротаба хато қилса, яна сакрашдан бош тортиб қолган ҳаракатларини кейинг сакрашга олиб қо’йиши мумкин. Спортчи о’зи ҳоҳлаган баландликдан сакраши мумкин, аммо у ҳакамларга олдиндан хабар бериб қо’йган бо’лиши керак.
Шест билан сакраш – Олимпия о’йинлари қаторига киради ( эркаклар учун 1896-йилдан, аёллар учун 2000-йилдан).
О’йин қоидалари. Шест билан сакраш мусобақалари сакраш ва қо’ниш учун мослашган секторларда о’тказилади. Спортчига бошланг’ич этапда ва финалда ҳар бир баландликда учта ҳаракат берилади. Баландликнинг ошиши ҳакамлар томонидан белгиланади ва у камида 5 смни ташкил этиши керак.
Учтали сакраш – Енгил атлетиканинг программаларидан биридир. У Олимпия о’йинларида 1896-йилдан бери о’тказилади. Спортчи махсус сектордан югуриб келиб, брусокга етиб келгандан кейин ундан итарилиб сакрайди.Сакраш 3 босқичдан иборат бо’либ, биринчи босқичда – сакрашни амалга ошираётганда брусокка қайси оёг’и билан биринчи сакраган бо’лса, ҳудди о’ша оёг’и билан брусокдан қумга сакрашни амалга ошириши керак. 2-бошқич қадам дейилади, бунда ерга бошқа оёг’ билан тейиш керак. Оҳирги босқич эса қумга сакраб тушишдир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |