Шакя, Сакя — қадимда кшатрийлар олигархик республикаси ва Жанубий Ҳимолай этаклари (Непал)даги қабила. Капилавасту Шакя республиканинг пойтахти бўлган. Будда анъанасига мувофиқ, ШакяМуни (Шакятарки дунё) лақабли буддизм асосчиси Сиддҳартҳа Гаутама Шакя қабиласидан бўлган. Унинг шаҳрига мансуб дастлабки издошлари будда роҳиблар жамоасининг асосини ташкил этган, шунинг учун Будда роҳиблари кўпинча Шакя деб ҳам аталган (яна қаранг Будда).