Saldo
Салдо (италянча. салдо — ҳисоб китоб; қолдик,) — 1) бухгалтерия ҳисобида муайян давр учун пул тушумлари ва ҳаражатлар ўртасидаги айирма. Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган ҳисобварақларда С. ҳар ойнинг биринчи санасидаги ҳолат бўйича аникланади. Жами суммалар фарқи дебет ва кредит, актив ва пассив бўйича ҳисобланади. С. мазмуни ҳисобварақ мазмунига боғлиқ, мас, касса қисоби С.си — корхона кассасидаги нақд пуллар қолдиғи; савдо баланси С.си — мамлакат экспорти ва импорти қийматлари ўртасидаги фарқ; мамлакат тўлов баланси С.си — чет элга берилган тўловлар билан чет элдан маблаг тушумлари ўртасидаги фарқ. Тушумларнинг ҳаражатлардан ортиқ бўлиши ижобий, аксинча бўлса, салбий С. ҳисобланади; 2) биржа операцияларида мижознинг брокерлик фирмасидан ёки брокерлик фирмасининг мижоздан қарзи. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |