Salehard
Салеҳард (1933-йилгача Обдорск) — шаҳар, Россия Федерацияси Тюмен вилояти Ямал Ненецлари мухтор округи маркази. Полуй дарёси Об дарёсига қуйиладиган жойдаги даре порти, Шимолий кутбий доира яқинида. Обнинг қарамақарши соҳилида Лабитнанги темир йўл стансияси бор. Аҳолиси 30,5 минг киши (1998). Балиқ консерва, сут заводлари, уйсозлик комбинати мавжуд. Курилиш деталлари ишлаб чиқарилади. Ёғоч ортиштушириш базаси, зооветеринария техникуми, тиббиёт ва педагогика билим юртлари, маданиятмаърифат билим юрти, ўлкашунослик музейи ишлаб турибди. Шаҳарга 1595-йилда асос солинган. С.нинг аввалги номи Обдорск — Об дарёси ва коми тилида „дор“ — ёни сўзларидан келиб чиққан; лекин, ненецлар шаҳарни азалдан „Салеҳард“, яъни, сув ёқасидаги манзилгоҳ деб атаб келадилар[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |