Salohiddin Azizboyev
Азизбоев Салоҳиддин Садуллаэвич (1964-йил 2-сентябр, Тожикистон) — ўзбек хонандаси, созандаси, бастакори ва педагоги.
Салоҳиддин Азизбоев | |
|---|---|
| Касби | Хонанда, созанда, бастакор, педагог |
| Фаолият йиллари | 1980-йиллардан ҳозиргача |
| Мукофотлари | «Маданият ва сан’ат фидокори» |
Отаси — Тожикистон халқ ҳофизи Са’дулло Азизбоев (1932–1996), онаси — Меҳрихон Азизбоева (1945–2017). Оиладаги ижодий муҳит Салоҳиддин Азизбоевнинг болалик давриданоқ сан’атга бўлган қизиқишини шакллантирган.
Ҳаёти ва та’лими
Салоҳиддин Азизбоев 12 ёшидан мусиқа билан жиддий шуғуллана бошлаган. Илк устози — отаси Са’дулло Азизбоев бўлган. У дастлаб 8-сонли умумта’лим мактабидаги мусиқа тўгарагида таҳсил олган, кейинчалик Хўжанд шаҳридаги Содирхон Ҳофиз номидаги мусиқа билим юртида та’лим олган.
1983-йилда М. Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясини (ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваторияси) тамомлаган. Та’лим йўналиши — ан’анавий ижрочилик кафедраси, ғижжак чолғуси (консерт ижрочиси ва ўқитувчи).
У Абдуҳошим Исмоилов, Ўлмас Расулов, Турғун Алиматов, Фаттохон Мамадалиэв, Маҳмуджон Тожибоев, Раҳматжон Қурбонов каби устозлардан сабоқ олган. Шунингдек, сан’ацҳунос Файзулла Кароматов ва Отаназар Матёқубовлардан илмий билим олган.
Ижодий фаолияти
Салоҳиддин Азизбоевнинг саҳна фаолияти 14 ёшидан бошланган. 1987-йилда “Асл” гуруҳи таркибида, 1989-йилда “Панорама” саройида ижодий фаолият олиб борган. 1993-йилда Покистон Ислом Республикасида гастрол сафарида бўлган.
Унинг ижоди миллий мумтоз мусиқа ва миллий эстрада жанрларини қамраб олади. Ижро услуби устоз–шогирд ан’аналари ва Шарқ мусиқаси асосида шаклланган.
Репертуари
Сан’аткор репертуаридан „Ёр кетдию“, «Гуноҳимми», «Айлама», «Оҳ гулим», «Кел энди», «Қошларингиз» каби миллий эстрада асарлари, шунингдек, мақом ва мумтоз мусиқанинг нодир намуналари ўрин олган.
Педагогик фаолияти
Салоҳиддин Азизбоев 1988-йилдан буён педагогик фаолият билан шуғулланади. 1988–2020-йилларда Ўзбекистон давлат консерваториясида, 2020-йилдан ҳозирга қадар Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа сан’ати институтида дарс бериб келмоқда.
У 100 нафардан ортиқ шогирдлар тайёрлаган.
Мукофотлар
- Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15 йиллиги эсдалик нишони (2006)
- «Маданият ва сан’ат фидокори» кўкрак нишони (2020)
- Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишони (2022)
- «Ма’навият фидойиси» кўкрак нишони (2022)
- «Олий та’лим а’лочиси» (2025)
Хорижий фаолияти
Сан’аткор Покистон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Эрон ва Тожикистонда ижодий чиқишлар қилган.
Илмий мероси
У 5 та ўқув-услубий қўлланма, 3 та дарслик ва 30 дан ортиқ илмий мақола муаллифи. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг олтин фондида унинг мусиқий ёзувлари сақланади.
Манбалар
Ҳаволалар
ҳттпс://уз.лйриcсус.cом/артист/салоҳиддин-азизбоев/
ҳттпс://www.ориэнс.уз/медиа/жоурналартиcлес/52_Салоҳиддин_Азизбоев_383-387.пдф