Салом (арабча — сулҳ, дўстлик, омонлик) — 1) кишиларнинг кўришганда бир-бирлари билан ўзаро сўрашиш ифодаси. Жаҳондаги кўпгина халқларда салом сўз орқали бажарилади. Ҳар қандай одамга мурожаат ёки муомала қилишдан олдин салом бериш ва алик олиш инсоний фазилатдир (қаранг: Ассалому алайкум); 2) хонамирлар билан учрашув (аудиенсия) ҳам салом деб аталган. Амир, хонларнинг қабулхонаси саломхона деб аталиб, унинг хизматчиси салом оғаси деб юритилган; 3) келин куёв хонадонига келгандан кейинги биринчи кун эрталаб уни куёв ота-оналарига ва яқин қариндошларига таъзимга олиб чиқиш маросими ёки умуман келинчак таъзими (қаранг: Келин салом)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар