Salplar
Салплар (Салпаэ) — личинкахордалилар кенжа типига мансуб синф. Колония бўлиб эркин сузиб юрувчи денгиз ҳайвонлари. Вояга етган даврида думи ва хордаси бўлмайди. Танаси бочкасимон; узунлиги бир неча мм дан 33 см гача; қалин шаффоф қобиқ билан қопланган; қобиқ орқали ичаги ва қалқонсимон мускуллари кўриниб туради. Оғиз ва клоака тешиклари танасининг қарамақарши томонларида жойлашган. Ҳалқумида 1 жуфт жабра ёриклари бор. Ҳалқуми устида нерв ганглийси ва унинг устида ёруғлик сезадиган кўзчаси жойлашган. Жинссиз ва жинсий кўпайиши галланиб туради. Жинссиз индивиди куртакланиб кўпаяди; унинг қорин томонидаги бўртиғида биринкетин жинсий колония — бластозоидлар ҳосил бўлиб туради. Бластозоидлар узун занжирга ўхшаб (8-400 тадан индивид) ажралиб чиқади. Улар тухумдонида фақат 1 та тухум етилади, ундан муртак ривожланади. Личинкаси бўлмайди. Ҳозирда 25 тури маълум. Кўпчилик турлари океанларда (Шимолий Муз океанидан ташқари) тарқалган. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |