Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети (Самарқанд университети, қисқача: СамДУ) — Самарқанддаги олий ўқув юрти бўлиб, кенг соҳалардаги мутахассислар тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланади.

Самарқанд давлат университети
Халқаро номи
Самарканд Стате Университй (СамСУ)
Тури давлат
Асос солинган санаси 1927-йил
Ректори Рустам Холмуродов
Факултетлар 18
Талабалари 22 000дан зиёд
Бакалавриат мавжуд
Магистратура мавжуд
Докторантура мавжуд
Манзили
140104, Ўзбекистон, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй
Веб-сайти самду.уз
Кутубхона

Ўзбекистонда илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган йирик олий ўқув юртларидан бири. 1927-йил 22-январда Самарқандда Олий педагогика институти сифатида ташкил этилган. Дастлаб 3 бўлим (физика-математика, табиий-география ва ижтимоий-иқтисодий), 11 ўқитувчи, 4 кафедра билан иш бошлаган Институтда таълим 4 йиллик бўлган. Институт қошида 1929-йил ноябрда ишчилар факултети, 1930-йил январда ишчилар университети (кечки ва сиртқи) ҳамда 1 ва 2даражали мактаб ўқитувчилари учун малака ошириш институти ташкил этилди. 1930-йил 22-январда Олий педагогика институти Ўзбекистон педагогика академияси (педакадемия)га айлантирилди ва у таълимнинг фт тизимига ўтди.

1933-йил 20-январда Ўзбекистон давлат педагогика академияси Ўзбекистон давлат университети (Ўзбекистон Давлат Университети)га айлантирилди. Мактаблар учун ўқитувчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда университет қошида ташкил этилган кечки педагогика институти муҳим рол ўйнади. Кейинчалик бу институт негизида Самарқанд педагогика институти (1992-йил Самарқанд Давлат Университети билан бирлаштирилди), 1935-йил тиббиёт факултети негизида Самарқанд тиббиёт институти ташкил этилди. Шунингдек, университет негизида СамарқанддаҚ.х., Тижорат, Чет тиллар институтлари ҳам ташкил топди. 1941 и. университетга Алишер Навоий номи берилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида (1941-йил ноябрдан 1944-йил октабргача) Тошкентда Ўрта Осиё давлат университети таркибида фаолият кўрсатди. 1960-йилдан Ўзбекистон Давлат Университети Самарқанд давлат университети (Самарқанд Давлат Университети) деб атала бошлади.

Унт таркибида тарих, ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт, ижтимоий-сиёсий фанлар, ўзбек филологияси, рус филологияси, тожик филологияси, география, кимё, механикаматематика, физика, биология, информатика ва информацион технологиялар, педагогика ва бошланғич таълим, касбий таълим, мусиқа, жисмоний маданият фтлари, 73 ўкув лаборатория, 13 компютер синфи, бизнес мактаб, тестга тайёрлов курси, ахборот технологиялари ва иқтидорли талабалар билан ишлаш маркази, ўқув диагностика маркази, махсус сиртқи бўлим, метрология, патенцҳунослик бўлимлари, 8 қироатхона ва институтернетга уланган компютер залига эга кутубхона (3 млн. асар), Алишер Навоий, зоология, археология, география, университет тарихи музейлари бор. университетда 34 йўналиш бўйича аспирантура (1930-йил ташкил этилган) ва 4 йўналиш бўйича докторантура мавжуд.

Унтда 30 йўналиш бўйича (математика, механика, ҳуқуқшунослик, ўзбек, рус, тожик филологияси, кимё, иқтисодиёт, менежмент, физика, электроника, биология, экология, тупроқшунослик, география, бошланғич таълим, педагогикапсихология, меҳнат таълими, дефектология, тарих, фалсафа, ҳуқуқ ва маънавият асослари, мусиқа, амалий математика, информатика ва бошқалар) бакалаврлар, 61 ихтисослик бўйича (информатика, мусикий таълим, педагог, психология, бошлангич таълим, диалектика ва билиш назарияси, умумий тарих, ижтимоий фалсафа, сиёсат фалсафаси, Ватан тарихи, археология, тарихшунослик, аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти, зоология, ботаника, ўсимликлар физиологияси, одам ва ҳайвонлар физиологияси, био-кимё, биотехнология, назарий физика, иссиклик физикаси ва молекуляр физика, квант электроникаси, гелиофизика ва қуёш энергиясидан фойдаланиш, назарий механика, суюқлик, газ ва плазма механикаси, ноорганик кимё, органик кимё, физик география, математик таҳлил, дифференсиал тенгламалар, математик мантиқ, эҳтимоллик назарияси ва математик статистика, геом. ва топология, математика фанини ўқитиш методикаси, амалий математика ва ахборот технологияси, ҳисоблаш математикаси, математик моделлаш, оптималлаштириш ва оптимал бошқарув, қаттиқ жисмли электроника, микроэлектроника, тупроқшунослик, агротупрокшунослик ва агрофизика, экология ва бошқалар) магистрлар тайёрланади. 2003/2004 ўқув-йилида 9320 талаба таълим олди, 930 ўқитувчи, жумладан, 88 фан доктори ва профессор, 468 фан номзоди ва доцент ишлади. 1930-йилдан „Илмий асарлар“ тўплами (1998-йилдан „Самарқанд Давлат Университети илмий тадқиқотлар ахборотномаси“), 1957-йилдан „Самарқанд университети“ газ. нашр этилади[1].

Факултетлар

  • Математикаматика
  • Физика
  • Биология
  • География ва экология
  • Тарих
  • Психология ва ижтимоий муносабатлар
  • Кимё
  • Сун'ий Интеллект ва компютер технологиялари
  • Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги
  • Юридик
  • Филология
  • Мактабгача ва бошланг'ич та'лим
  • Спорт фаолияти ва сан'ат
  • Инсон ресурсларини бошқариш
  • Халқаро та'лим дастурлари

Кафедралар

Бакалавр йўналишлари

Магистратура йўналишлари

Машҳур битирувчилар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар