Sam McAlister
Самантҳа МcАлистер (талаффузи: Саманта Макалистер) — инглиз аёл телепродюсери, жиноят ишлари бўйича адвокат (барристер) ва ёзувчи. У ББC Неwснигҳт дастури учун Принс Андреw, Дуке оф Ёрк|Принс Андреw (Ёрк герсоги) билан „Принcе Андреw & тҳе Эпстеин Сcандал“ (2019) номли шов-шувли интервюни ташкиллаштиргани (келишиб бергани) билан машҳур.
Ушбу интервю бутун дунё эътиборини тортди ва Принс Андреwни кескин танқидлар остида қолдирди. Мазкур воқеа герсогнинг барча оммавий ва давлат вазифаларидан истеъфо беришига олиб келди. Бироқ, интервюнинг қандай шароитда ташкил этилгани ва унга тайёргарлик кўриш жараёнида қилинган ишлар ёзувчи Эндрю Лоуни (Андреw Лоwниэ) томонидан шубҳа остига олинган. Лоунининг Сара Фергюсон (Сараҳ Фергусон) ва Андреw ҳақидаги китобида („Энтитлед“) таъкидланишича, интервюда фойдаланилган барча тадқиқотларни ББC Панорама дастури учун ишлаган журналист Лора Бернс (Лаура Бурнс) тайёрлаган, бироқ унинг меҳнати ҳеч қаерда қайд этилмаган.
МcАлистер ўз фаолияти ва ушбу интервю ҳақида „Сcоопс“ (2021) номли мемуар китобини ёзган ва нашр эттирган[1]. Унинг Принс Андреw интервюси ҳақидаги хотиралари асосида „Сcооп“ (2024) бадиий филми суратга олинган бўлиб, унда МcАлистер ролини актриса Биллиэ Пипер ижро этган[2][3].
Ёшлиги ва таълими
МcАлистер Англиянинг Гилдфорд (Гуилдфорд) шаҳрида туғилган. У ўз оиласида олий маълумот олган биринчи аъзо бўлиб, Эдинбург университетини (Университй оф Эдинбургҳ) тамомлаган[4], сўнгра Сити университетида (Cитй Университй) ҳуқуқшунослик бўйича қайта тайёрлов курсида таҳсил олган[5].
Фаолияти
МcАлистер дастлаб жиноят ишлари бўйича малакали ҳимоячи адвокат (барристер) сифатида фаолият юритган[6]. Кейинчалик у ўн йил давомида ББC Неwснигҳт дастурида продюсер бўлиб ишлади ва 2021-йилда ўз хоҳиши билан штат қисқариши туфайли ишдан кетди. У асосан суриштирувлар ўтказиш ва интервюлар ташкил қилиш билан шуғулланган ҳамда 2019-йилда ББCнинг Принс Андреw билан ўтказган шов-шувли интервюсини қўлга киритишдаги роли билан танилган[7]. Принс Андреw интервюси эълон қилинган ушбу махсус сон 2020-йилги Британия академияси телевизион мукофотининг (БАФТА ТВ Аwардс) „Янгиликлар шарҳи“ (Неwс Cовераге) номинациясида ғолибликка даъворгарлик қилган.
2024-йилга келиб, МcАлистер Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактабининг (ЛСЕ) ҳуқуқ факултетида таклиф этилган катта илмий ходим (Виситинг Сениор Феллоw) сифатида иш бошлаган. У ерда асосан музокаралар олиб бориш санъатидан дарс беради[8].
Ҳаёти
МcАлистер — фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган она ҳисобланади[4].
Манбалар
- ↑ МcТаггарт, Индиа. „ББC продуcер wроте Принcе Андреw боок то энсуре ше wас wриттен инто Тҳе Cроwн“ (эн-ГБ). Тҳе Телеграпҳ (2023-йил 4-май). Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑ „Принcе Андреw: ББC'с Неwснигҳт интервиэw то бе турнед инто а филм“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2022-йил 14-июл). Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑ „Тҳе Сам МcАлистер Эдитион“ (эн-УС). Тҳе Спеcтатор (2023-йил 5-май). Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑ 4,0 4,1 „Сам МcАлистер“ (эн-УС). Тоwн & Cоунтрй. Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑ Жаcк Грове. „Ҳоw то авоид а медиа дисастер анд гет нотиcед фор тҳе ригҳт реасонс“. Тимес Ҳигҳер Эдуcатион (2023-йил 8-июн). Қаралди: 2024-йил 6-апрел.(субсcриптион реқуиред)
- ↑ МcМиллан, Кате „Ҳоw то Ланд тҳе Интервиэw оф тҳе Еар wитҳ Сам МcАлистер“. Wомен Ин Жоурналисм (2022-йил 24-июл). 2023-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑ Керслей, Андреw „Эх-Неwснигҳт продуcер Сам МcАлистер он боокинг Принcе Андреw анд ББC'с 'фатал' cласс проблем“. Пресс Газетте (2022-йил 22-июл). Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑ „Сам МcАлистер“. Лондон Счоол оф Эcономиcс анд Политиcал Сcиэнcе. Қаралди: 2024-йил 6-апрел.