Сам Сундерланд — (1989-йил 15-апрелда Пулда туғилган) Дубайда истиқомат қилувчи британиялик ралли рейд мотоцикл ҳайдовчиси бўлиб, 2017-йил ва 2022-йилларда ғалаба қозонган Дакар раллисида иштироки билан тарихга кирган[1].

Сам Сундерланд
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги  Англия
Таваллуд санаси 1989-йил 15-апрел (1989-04-15) (37 ёш)
Англия

Фаолияти

Сундерланд 2010-йил ва 2011-йилларда БАА Миллий Бажа чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг 2012-йилда Ҳонда автомобилини бошқариб, Дакардаги дебютини ўтказган[2]. У электр носозлиги сабабли учинчи босқичда мусобақадан чиқишга мажбур бўлган ва кейинги йили мусобақа олдидан синовда иккала билагини синдириб, мусобақаларда қатнаша олмаган[3].

2014-йилда Ҳонда жамоаси учун Сундерланд 1998-йилда Жон Дикондан бери Дакар босқичида ғолиб чиққан биринчи британиялик пойгачи бўлган, у иккинчи босқичда ғалаба қозониб, умумий таснифда учинчи ўринга кўтарилган, фақат двигател ишдан чиқиши натиасида пойгалардан чиқиб кетишига мажбур бўлган[4]. Ўша йилнинг охирида Абу-Даби чўл танловининг икки босқичида ҳам ғалаба қозониб, Марокаш раллисида иккинчи ўринни эгаллаган, шундан сўнг КТМ жамоаси билан шартнома имзолаган. Сам 2015-йилда Марокаш раллисида ғалаба қозонган ва 2016-йилда Қатар раллисида ғалаба қозонган. У 2017-йилда Дакар раллисида ғолиб чиққан.

Сундерланд „2017-йилда мотоцикл тоифасида ғалаба қозониб, Дакар раллиси тожини қўлга киритган биринчи британиялик бўлгани учун“ Қироллик автомобил клубининг 2017-йилги Сеграве кубоги соҳиби бўлган[5][6].

2018-йилда Дакар раллисида Сем 4-босқичда мағлуб бўлишдан олдин 1 ва 3-босқичларда ғолиб бўлган[7]. 2019-йил Дакар раллисида Сем 5 ва 7-босқичларда ғалаба қозонган ва умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаган. 2020-йилда Саудия Арабистонида Сам 5-босқичда жароҳат олиб, ҳалокатга учраган[8].

Фаолият натижалари

Йилллар Тури Автоулови Даражаси Босқичардаги ғалабалар сони
2012-йил Моторбике Yaponiya Ҳонда Йўқ 0
2014-йил Йўқ 1
2015-йил Avstriya КТМ Йўқ 1
2017-йил 1 1
2018-йил Йўқ 2
2019-йил 3 2
2020-йил Йўқ 0
2021-йил 3 1
2022-йил Ispaniya Гас Гас 1 1

Манбалар

  1. ↑ „Дакар Раллй: Сам Сундерланд беcомес фирст Бритиш ридер то wин фамоус раcе“. ББC Спорт. Қаралди: 2017-йил 14-январ.
  2. ↑ „Сам Сундерланд“. КТМ.cом. 2015-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-январ.
  3. ↑ „Cомпетиторс: Сам Сундерланд“. дакар.cом. Қаралди: 2015-йил 4-январ.
  4. ↑ „Cомпетиторс: Сам Сундерланд“. дакар.cом. Қаралди: 2015-йил 4-январ.„Cомпетиторс: Сам Сундерланд“. дакар.cом. Ретриэвед 4 Жануарй 2015.
  5. ↑ „2017 Дакар wиннер Сундерланд финдс фоcус ин фреэдивинг“. Спеcиал Броадcастинг Сервиcе. Реутерс (2018-йил 4-май). 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-июн.
  6. ↑ „Паст Wиннерс“. Роял Аутомобиле Cлуб. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-июн.
  7. ↑ „Профиле оф Сам Сундерланд“. Амаурй Спорт Органисатион. 2020-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-феврал.
  8. ↑ „Сам Сундерланд Cрашес Оут оф Дакар он Стаге 5“. Эндуро21.cом. Қаралди: 2020-йил 5-феврал.