Samar Nurov
Самариддин Нурмуҳаммад ўғли Нуров (1934-йил 17-июл, Қашқадарё вилояти Қарши тумани — 2003-йил 8-июн) — ўзбекистонлик журналист ва ёзувчи. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1999)[1].
| Самар Нуров | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
17-июл 1934-йил |
| Вафоти |
8-июн 2003-йил (68 ёшда) Қарши тумани, Қашқадарё вилояти |
| Тахаллуси | Самар Нур, Самар Нурий |
| Касби | Журналист, ёзувчи |
| Ижод қилган тиллари | Ўзбек тили ва рус тилида |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Ўрта Осиё давлат университети |
| Йўналиш | Публисистика, роман |
| Фаолият йиллари | 1956—2003 |
| Жанр | Қисса, ҳикоя, роман |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
1934-йил 17-июлда Қашқадарё вилояти Қарши тумани Жангаллик қишлоғида туғилган. 1945—1952-йилларда Қаршидаги 2-мактабда кашшофлар етакчиси, вилоят маданий-оқартув бошқармасида ҳисобчи, Чимқўрғон сув омбори қурилишида экскаватор машинистига ёрдамчи бўлиб ишлаган. 1956-йилда Ўрта Осиё давлат университетининг журналистика бўлимини тугатган. „Қашқадарё ҳақиқати“ вилоят газетасида қишлоқ хўжалиги бўлими мудири, масъул котиб, Республика радиоэшиттириш қўмитасининг Қашқадарё вилоятидаги мухбири, Республика Марказий Қўмитасининг „Совет Ўзбекистони“ газетасида адабий-бадиий масъул котиб, сайёр мухбир, Ўзбекистон Коммунистик партиясининг „Гулистон“ ойномасида масъул котиб бўлиб ишлаган. 1973-йилда биринчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган. Қаршига қайтиб, Қашқадарё ёзувчилар бўлимини тузган ва бошқарган. 1999-йилда „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими“ фахрий унвони билан тақдирланган. Адиб 2003-йил 8-июнда вафот этган. Қарши шаҳридаги „Эшон Шоҳид“ қабристонига дафн этилган[2].
Ижоди
Асарлари Ўзбекистон ва қардош республикаларда, Москвадаги „Советский писатель“, „Дружба народов“ нашриёти ва журналларида чоп этилган. „Олис юлдузлар“ ва „Сояки хурмо“ қиссалари, беш ҳикояси телеэкранлаштирилган. Орол денгизи фожиаси ҳақидаги „Сув қўшиғи“, „Қур-эй, қур-эй“ „Қушлар қайтиб келдилар“ ҳужжатли қиссалар муаллифи. Ғафур Ғулом номидаги нашриётда, „Ёш гвардия“, „Ёзувчи“, „Советский писатель“ нашриётларида чоп этилган. „Чўл уйғон“, „Дурдона“, „Бир уй қувонч“, „Беда ҳиди“, „Бодом гули“, „Яйловдаги гулханлар“, „Саҳархез қушлар“, „Миндаль зацветёт“ номли ҳикоялар тўпламлари, „Сени севаман ҳаёт“, „Чақмоқ“, „Олис юлдузлар“, „Давомли мактублар“ қиссалари, „Нарвон“, „Майсаларни аёз урмайди“, „Қора тонг“ номли романлари, жами йигирма икки китоби нашр этилган. Китоблари нусхаси (тиражи) икки миллиондан ошган. Айрим асарлари рус, украин, озарбайжон, тожик, туркман, қозоқ, эстон, булғор, турк ва бошқа тилларга таржима қилинган. „Қора тонг“ туркумидаги тарихий бадиий асарлари устида ишлаган. Шу туркумдаги учинчи китоб — „Қора тонг“ („Қарши хони“) адиб ўлимидан сўнг нашр этилди[3][4].
Манбалар
- ↑ „ПЕРЕЧЕНЬ УКАЗОВ ПРЕЗИДЕНТА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН за 1999 г.“.
- ↑ „Озод Шарафиддинов. Ажални енгган адиб (2005) — зиёуз.уз“ (ру-РУ) (2013-йил 23-август). Қаралди: 2026-йил 4-июн.
- ↑ „Самар Нуров (1934-2003) — зиёуз.уз“ (ру-РУ) (2014-йил 5-январ). Қаралди: 2026-йил 4-июн.
- ↑ „Самар Нуров“ (уз). Асарлар. Қаралди: 2026-йил 4-июн.
- 17-iyulda tugʻilganlar
- 1934-yilda tugʻilganlar
- Qarshi tumanida tugʻilganlar
- 2003-yilda vafot etganlar
- 8-iyunda vafot etganlar
- Qarshi tumanida vafot etganlar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan madaniyat xodimlari
- Alifbo boʻyicha yozuvchilar
- Oʻzbek tilidagi yozuvchilar
- Rus tilidagi yozuvchilar
- Oʻzbekiston yozuvchilari uyushmasi aʼzolari
- Oʻzbekiston Milliy universiteti bitiruvchilari