САМАРИЙА ВОДИЙСИ

Самария дараси (юнонча: Φαράгй тēс СтамаρĬс), Европадаги энг катта дара бўлиб, Критнинг жануби-ғарбий учидаги Лефка Ори тоғларида, Сфакион (дима)да жойлашган. Критнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бири, даранинг узунлиги тахминан 13 километр, кенглиги эса 3,5 метрдан 300 метргача ўзгариб туради. Дара охирида яна 3 километр масофани босиб Айиа-Румели қишлоғига бориш мумкин.

Дара ўз номини ХИВ асрдаги Авлиё Марямнинг Византия черкови номидан олган (Черков собиқ Самария қишлог'идан бироз пастроқда (тахминан ё'лнинг о'ртасида) жойлашган)

Тарих

Самария дараси бизнинг эрамиздан олдин ҳам бўлган. Бу ерда, Аполлон ва Артемидага бағишланган ибодатхоналарнинг қолдиқлари топилган. Милоддан аввалги ВИ асрда даранинг охирида Тара (Пара) шаҳри қурилган. Кичик, аммо автоном ва кенг танилган ва ўз тангасини зарб қилган. Тангаларнинг бир томонда – ёввойи эчкининг боши, иккинчи томондан – асалари тасвирланган. Дара бўйлаб оқадиган дарё Тареос деб аталган, даранинг 2-номи Тароэс бўлиши мумкин. Тара шаҳрида яшаб ўтган Диодорус Сиcулус, Секлиот, Плиний Элдер муаллифлар дара ҳақида малумотлар ёзиб қолдиришган. Рим ҳукмронлиги даврида шаҳар ўзининг гуллаган даврига қайтган[1].

Турк бўйинтуруғи йилларида Сфакия ва бошқа минтақалар аҳолиси қирғиндан дарага яширинган. Шиддатли жангларда сфакияликлар дарани турклар босқинидан сақлаб қолишган.

Метахас диктатураси даврида (1935-1940) инқилобчи генерал Эммануэл Мандакас ва унинг шериклари бу жойлардан бошпана топдилар.

Грециядаги фуқаролар уруши пайтида, сўл қўзғолончилар 1948-йил июнигача дарада яширинган, қишлоқлардан бирида улар аскарлар ва полициячилар отряди томонидан қуршаб олинган ва оғир жангдан сўнг улар йўқ қилинган. Иккинчи жаҳон уруши даврида Мисрга ҳижрат қилган юнон ҳукуматининг карвони дарадан ўтган. Немис истилоси даврида бу ерда қаршилик лагери мавжуд бўлган[2].

1962-йилда дара миллий боғ мақомини олди ва шу билан бирга Самария қишлоғидан аҳоли кўчирилди. Қўриқхона 4850 гектар майдонни эгаллайди. Денгиз соҳилидаги даранинг охирида Айиа-Румели қишлоғи жойлашган.

Миллий бог'

Флора ва фауна Қўриқхонанинг мақсади Лефка Ори ноёб табиатини ва айниқса, эндемик Крит тоғ эчкиси кри-кри (Cапра аэгагрус cретиcус) ни ҳимоя қилишдир. Дарада кри-кридан ташқари бошқа ноёб ҳайвонлар ва қушлар ҳам яшайди. Масалан ёввойи мушук (ҳозирда жуда кам учрайдиган), ҳар хил турдаги бургутлар, мартенлар, бўрсиқлар.

Дарада ўсимликлар орасида Cретан эндемиклари ҳам учрайди. Булар, диcтамос ёки эрондас ва Cретан сарвиси. Дара флорасининг бошқа вакиллари: ҳар хил турдаги қарағайлар, чинорлар, ҳолм эманлари, Крит чинорлари, қора дарахт ва бошқалар.

Туризм

ДАРАГА ТУСҲИСҲ

1931-йилдан бери Эллин алпинизм жамиятининг Чаниа шаҳридаги бўлими дара бўйлаб саёҳат гуруҳларини ташкил этди. 1962-йилдан бошлаб, миллий боғ ташкил топганидан бери, пиёда юриш янада тизимли тус олди ва 1969-йилда сайёҳлик агентликлари томонидан дара бўйлаб саёҳатларнинг биринчи сотуви бошланди. 2000-йил бошидан буён ҳар йилига 200 000 сайёҳ ташриф буюради. Баъзи кунларда йўлда бир вақтнинг ўзида 3000 киши бўлиши мумкин. Эрта тонгда дарада, тирбандликлар кузатилиши мумкин. Қўриқхонада энг яхши вақт – баҳор. Ёзда дарада жуда иссиқ бўлади.

Миллий боғга кириш Омалос қишлоғидан 5 километр узоқликда жойлашган. Сайёҳлик йўли денгиз сатҳидан 1250 метр баландликда, тоғ ёнбағирлари бўйлаб ётқизилган ёғоч панжарали йўл бўйлаб бошланади. Даранинг бутун узунлиги 12,8 километрни ташкил қилади. Юриш 4-6 соат давом этади. Тайёр бўлмаган одам „қадамлар“ дан тушганидан кейин оёқларда оғриқ кузатилади. Дарёда сув камаяди, ёзда деярли қурийди, сув оқими вақти-вақти билан тошлар орасига яширилади. Дара устида кўтарилган тоғ чўққилари 2000 метр баландликка етади. Бутун йўл километр белгилари билан белгиланган, маршрут бўйлаб дам олиш жойлари, ҳожатхоналар ва ичимлик суви манбалари, шунингдек, ёнғинга қарши ускуналари мавжуд. Маршрутни хачирларда ўрмон хўжалиги ходимлари назорат қилади.

КИЛОМЕТР БЕЛГИСИ

Дарада (тўғри йўлда ва ундан узоқда) бир нечта қадимий черковлар мавжуд: Николай черкови (қадимги Аполлон ёки Артемида ибодатхонаси ўрнида қурилган), Масиҳ черкови, Авлиё черкови. ХИИИ аср деворларидан бирида „1379“ ёзуви ажралиб туради, фрескалар 1740-йилга тегишли). Ибодатхоналарнинг бир қисми ҳамма учун очиқ. Тахминан йўлнинг ўртасида собиқ Самария қишлоғининг қайта тикланган анъанавий Крит уйлари жойлашган (аҳоли 1962-йилда ундан кўчирилган). Қишлоқда телефон, ўрмон қўриқлаш пости, дорихона, вертолёт майдончаси, сайёҳлар қийналиб қолса, бир неча хачир бор. Даранинг энг тор қисми, Портес дараси (дарвоза) Самария қишлоғидан тахминан 4 километр узоқликда жойлашган. Тик қоялар, йўлининг кенглиги тахминан 4 метр, қояларнинг баландлиги эса 350 метрга этади.

Дарадан чиқиш денгиздан 3 километр узоқликда, Айиа-Румели қишлоғи яқинида жойлашган. Сайёҳларни қишлоқдаги искаладан Ҳора Сфакион , Палеочора ёки Суяга борадиган паромда олиб кетишади – бу аҳоли пунктларига йўллар ётқизилган, Айиа Румелидан эса сиз фақат сув транспортида кетишингиз ёки қарама-қарши томондан пиёда, дарадан ўтишингиз мумкин. Лекин бу бу жуда қийин. Айиа Румелида меҳмонхона, пансионат ва бир қанча таверналар мавжуд.

Қиш ва баҳорда, кучли ёмғир пайтида, дара тубидан бўронли сув оқими оқади, тошлар деворларни синдириб ташлайди. Бу пайтда миллий боғ сайёҳлар учун ёпиқ бўлади. Бутун йил давомида дарада тунаш тақиқланади. Маршрутга кириш пуллик (2017-йил нархларида 5 эвро, 12 ёшгача бўлган болалар бепул), дарага кириш ва чиқишдаги назорат пунктлари ўз хавфсизлиги учун дарада қолганларни аниқлаш имконини беради. Сиз исталган нуқта орқали қайтишингиз мумкин. Маршрут ўтишнинг мураккаблиги, атрофдаги ландшафтлар ва сайёҳларни ўтказиш ва етказиб бериш усуллари жиҳатидан Тенерифедаги Маска дарасини эслатади.

Галерея

ХЙЛОСКАЛОДАН САМАРИЙА ДАРАСИ КЎРИНИСҲИ
МИЛЛИЙ БОҒГА КИРИСҲ
ТҲЙМЕ ТҲЙМУС CАПИТАТУС , ДАРАДА ЎСАДИГАН ЎСИМЛИКЛАРДАН БИРИ
САМАРИЙА ҚИСҲЛОҒИ БИНОЛАРИНИНГ ХАРОБАЛАРИ
ДАРАДА ЖОЙЛАСҲГАН АЗИЗ НИКОЛАЙ CҲЕРКОВИ
ҚОЙА УСТИДА ЎСАЙОТГАН ҚАРАҒАЙ ДАРАХТИ

Манбалар

  1. ↑ Φαράγγι Σαμαριάς (греч.). греэcе.террабоок.cом. Дата обращэния: 25 Мая 2022].
  2. ↑ Συμβουλές για διάσχιση Σαμαριάς (греч.). самариа.гр. Дата обращэния: 25 Мая 2022.