Саметбей Меҳмандаров — Озарбайжон артиллерия генерали.

Саметбей Меҳмандаров
Таваллуди 1855
Ланкарон
Вафоти 1931
Унвони артиллерия генерали
Жанг/уруш Рус-япон уруши

1855-йилда Ланкаронда туғилган. Бокудаги ўрта мактабда ўқиган. 16 ёшида Константиновка артиллерия мактабига ўқишга кирди. 1875-йил декабр ойида у лейтенант унвонига кўтарилди ва учинчи даражали „Муқаддас Станислав“ билан тақдирланди. У 1890-йилда капитан, 1898-йилда подполковник, 1901-йилда полковник, 1904-йилда бригада генерали унвонларига кўтарилди. У Рус-япон урушида (1904—05) катта қаҳрамонлик кўрсатди, 1908-йилда артиллерия генерали (генерал-лейтенант унвони билан тенг) унвонига кўтарилди.

Озарбайжон Демократик Республикаси ташкил топганидан кейин 1918-йил 25-декабрда мудофаа вазири этиб тайинланди ва қисқа вақт ичида 30 минг кишилик армия тузишга муваффақ бўлди.

Озарбайжон миллий ҳукумати ағдарилиб, совет ҳокимияти ўрнатилганидан кейин ҳибсга олинган, бироқ икки ойдан сўнг озод этилган. Ҳарбий мактабларда дарс берган, 1928-йилда нафақага чиққунга қадар Озарбайжон ССР Ҳарбий ва денгиз кучлари комиссарлигида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

1931-йилда вафот этган[1].

Манба

  1. ↑ „Азербайcан’ıн аскери тариҳи. Самет бей Меҳмандаров“. 7 şубат 2013да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1 касıм 2012.