Samira Islam
Самира Иброҳим Ислом - Саудия Арабистони доришунос олими. У Қирол Абдулазиз университети қошидаги Қирол Фаҳд тиббий тадқиқот марказининг гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўлимига раҳбарлик қилади. У Саудия Арабистонида аёллар учун университет таълимини расмй қилиш ва таъминлашда муҳим рол ўйнаган.
| Самира Ислом | |
|---|---|
| Таваллуди |
Саудия Арабистони |
| Соҳаси | Фармакология (доришунослик) |
| Институтлар | Қирол Абдулазиз Университети |
Ёшлиги ва таълими
Ислом Саудия Арабистонининг ал-Ахса шаҳридаги ал-Ҳафуф шаҳрида туғилган.[1] Ислом ўрта маълумотдан сўнг мактабни тугатиш учун Мисрга боради. У дастлаб Искандария университетининг тиббиёт факултетига ўқишга кирди, бироқ бир йилдан сўнг доришунослик факултетига ўтди.[2] Бу ерда у 1964-йилда доришунослик ва унинг фанлари бўйича бакалавр даражасини, кейин эса 1966-йилда магистр даражасини олди. Ислом фармакологияни ўрганишни давом эттирди ва 1970-йилда ПҳД даражасини қўлга киритган биринчи саудиялик аёл бўлди[3][4]
Фаолияти
1971-йилда Ислом Қирол Абдулазиз университетида маъруза ўқий бошлади. У 1973-йилда университетнинг Макка ва Жидда филиалларининг қизлар бўлимига академик маслаҳатчи этиб тайинланган. У Саудия аёллари учун расмий университет таълимини йўлга қўйиш устида ишлаган. 1974-йилда у тиббиёт факултети декан ўринбосари бўлди[5] 1983-йилда эса фармакология профессори этиб тайинланди ва Саудия Арабистонидан бу муваффақиятга эришган биринчи одам бўлди.
Ислом ҳамширалик касбининг ҳимоячиси сифатида тан олинган ва 1976-йилда Саудия Арабистонида биринчи ҳамширалик факултетига асос солган[6]
Тадқиқоти
Ислом гиёҳванд моддалар алмашинувини Саудия аҳолисига тааллуқли бўлгани сабабли ўрганиб чиқди.[7] У Қирол Абдулазиз университети қошидаги Қирол Фаҳд тиббий тадқиқот марказининг Наркотик моддалар текшируви бўлимига асос солган ва унга раҳбарлик қилади.[8][9] Ислом Араб Фан ва Технология Жамғармаси бошқаруви аъзоси.
Ислом дори-дармонларнинг саудияликларга таъсири бўйича тадқиқоти учун Макканинг „Эзгулик“ мукофотига сазовор бўлди.[10]
Яна қаранг
- Фандаги аёллар хронологияси
Манбалар
- ↑ Публиcатионс, Публитеc. Wҳо'с Wҳо ин тҳе Араб Wорлд 2007-2008 (инглизча). Wалтер де Груйтер, 22-декабр 2011-йил. ИСБН 9783110930047.
- ↑ Рой, Чаитали Б.. „А '2030' фром тҳе '1970с' – Сауди пионеэр сец тҳе паcе фор прогресс“. Араб Тимес (4-апрел 2018-йил). 5-апрел 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-апрел 2019-йил.
- ↑ سلامة, رانية. „عربيات تستضيف العالمة السعودية البروفيسور سميرة إسلام“ (арабча). مجلة عربيات الدولية (1-май 2000-йил).
- ↑ „Тwо Саудис амонг топ 20 Муслим wомен сcиэнтисц“. Араб Неwс (1-феврал 2014-йил).
- ↑ „Wомен ин Сcиэнcе: Самира Ибраҳим Ислам“. Ал Шиндагаҳ (2000-йил сентабр).
- ↑ Миллер-Россер, Коллеэн; Чапман, Йсанне; Франcис, Карен (19-июл 2006-йил). „Ҳисториcал, cултурал, анд cонтемпорарй инфлуэнcес он тҳе статус оф wомен ин нурсинг ин Сауди Арабиа“. Онлине Жоурнал оф Иссуэс ин Нурсинг. 11-жилд, № 3. 8-бет. ИССН 1091-3734. ПМИД 17279862.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Тоуми, Ҳабиб. „Сауди wомен эхcел ин сcиэнcе анд медиcине“. Гулф Неwс (31-август 2012-йил).
- ↑ Ҳам, Беcкй (23-феврал 2007-йил). „АААС Неwс анд Нотес“. Сcиэнcе. 315-жилд, № 5815. 1090–1091-бет. дои:10.1126/сcиэнcе.315.5815.1090.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Wорлд'с 100 Мост Поwерфул Арабс: Самира Ислам“. Арабиан Бусинесс (2014).
- ↑ „Эмир гивес аwай Маккаҳ Аwардс оф Эхcелленcе“. Араб Неwс (19-май 2009-йил). Қаралди: 8-август 2021-йил.